Транспорт логистикаси хизматлари сифати ва самарадорлиги Режа


Download 127.38 Kb.
bet4/5
Sana18.02.2023
Hajmi127.38 Kb.
#1213072
1   2   3   4   5
Bog'liq
хизмат сифати

Мослашувчанлик. Мослашувчанлик – бу фирманинг истеъмолчилар томонидан шартномаларга киритиладиган муҳим ўзгартиришларни қабул қила олиши ва уларни амалга ошириа олиши қобилиятидир. Бу хусусият тизимнинг юк етказиб бериш шароити ва талабларига жадаллик билан мослаша олишини ифодалайди ва қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади:

  • юкларни етказиб бериш шароитида юз бераётган ўзгаришларга мослаша олиши;

  • шароитга мос равишда турли даражада хизмат кўрсата олиши;

  • молиявий тўловларни амалга ошириш шароитида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар (тўловларни орқага суриш, кредит бериш, нархини пасайтириш ва ш.к) га тайёрлиги.

Тизимнинг мослашувчанлиги юкларни етказиб бериш тизими иштирокчилари томонидан қабул қилиниб, бажарилиши мумкин бўлган ўзгаришлар сонини, талаб этилаётган барча ўзгаришларнинг умумий сонига нисбати билан аниқланади, яъни

Тизимнинг
мослашувчанлиги



Талаб этилаётган ўзгаришларни умумий сони

Хизмат тўлақонлиги. Юкларни етказиб беришнинг барча босқичларида кўрсатилаётган хизматлар сони қанчалик кўп бўлса, мос равишда хизмат даражасини ҳам шунчалик юқори, дейиш мумкин. Транспорт хизмати сифатини белгиловчи параметрлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • ташишга буюртма олингандан бажарилгунча ўтган вақт;

  • етарли даражада захиралар хажмини таъминлаш ва етказиб беришнинг доимийлиги;

  • тарифларнинг қулайлиги ва сарфланаётган харажатлар хақида доимий равишда ахборот бериб турилиши;

  • кредит бериш мумкинлиги;

  • омборхоналарда юкларни қайта ишлаш самарадорлиги;

  • юкларни ўраб-чирмаш сифати ва ташишни пакет ва контейнерларда амалга ошириш мумкинлиги.

Тизим кўрсатаётган хизмат тўлақонлиги унинг хизмат кўрсата олиш қобилияти (ХКҚ) билан белгиланади. ХК қобилияти эса кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар ҳажми (сони)нинг талаб этилаётган хизматлар сонига нисбати билан аниқланади, яъни



Кўрсатилиши талаб этилаётган хизматлар сони

Эришиш осонлиги. Юкларни етказиб бериш тизими хизматига эришиш осонлиги икки омил таъсирида шаклланади: 1) хизмат кўрсатишнинг қулайлиги ва 2) етказиб беришга тайёрлиги.


Хизмат кўрсатишнинг қулайлиги истеъмолчи учун буюртмаларнинг қабул қилиниши ва юкларни жўнатишга топширишнинг осонлигида, ҳужжатларни расмийлаштириш енгиллигида намоён бўлади ва улар юкни етказиб бериш тизимининг энг муҳим сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Мазкур операцияларни бажариш буюртмани бажариш умумий муддатининг 50-70 % ни ташкил этади.
Агар юқорида айтиб ўтилган операцияларни бажариш учун ходимларнинг кўп вақти сарфланаётган бўлса, унда мазкур ҳолат тизим фаолияти сифати паст даражада эканлигидан далолат беради. Бу эса ҳатто харидорларни йўқотишга ҳам олиб келиши мумкин. Харидорнинг юкларни етказиб бериш тизими иштирокчилари билан алоқаларга кетган вақти хизмат кўрсатиш қулайлигини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади.
Тизимнинг юк етказиб беришга тайёрлиги унинг буюртмани ўз муддатида бажариш имкониятини кўрсатади. Тизимнинг етказиб беришга тайёрлигини қуйидаги икки хил вариантда аниқлаш мумкин:

Бажарилган буюртмалар сони



=
Етказиб беришга
тайёргарлик Келиб тушган буюртмалар сони ;

Етказиб берилган юклар ҳажми


=
Етказиб беришга
тайёрлик Буюртма этилган ташиш ҳажми.

Қуйидаги 6.1 жадвалда юкларни етказиб бериш сифатини баҳоловчи кўрсаткичлар, уларни аниқланиш усуллари ва ахборот манбалари кўрсатилган.
6.1 жадвал.
Юкларни етказиб бериш сифатини баҳоловчи кўрсаткичлар

Сифатни баҳоловчи мезон

Кўрсаткич

Аниқланиш усули

Ахборот манбаи

1

2

3

4


Download 127.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling