Transport vazirligi


Download 1.75 Mb.
bet26/74
Sana28.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1302852
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   74
Bog'liq
умк фалсафа янги 2021

Тасаввурлар бу бир пайтлар инсоннинг сезги аъзоларига таъсир кўрсатган ва кейинчалик мияда сақланиб қолган алоқалар бўйича гавдаланадиган нарсаларнинг образ ларидир.
Хотира ўтмиш ва ҳозирги замонни бирлаштиради, уларнинг бир-бирига ўтишини таъминлайди. “Товушлар ва сўзлар сони кўпайгандан кейин, одамга унинг хотираси ёрдамга келади....
Билиш жараёнининг юқори босқичи Мантиқий билиш ҳисобланади. Мантиқий билиш объекти –тафаккур ҳисобларнади.
Тафаккур– бу инсоннинг нарсалар муҳим хоссалари ва муносабатларини изчил, билвосита ва умумий акс эттиришидир. Ижодий тафаккурлаш амалиёт, фан, техникада янги натижалар олишга қаратилади. Тафаккурлаш – муаммолар қўйиш ва уларни ечишга қаратилган фаол жараён.
Тафаккур ўзининг асосий шакллари – тушунчалар, мулоҳазалар ва хулосалар кўринишида юзага келган, ривожланмоқда ва амалга оширилмоқда
Тушунчанарсалар ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хосса ва алоқалари акс этувчи фикр. Тушунча – тафаккур, тушуниш фаолиятининг маҳсули.
Мулоҳаза фикрнинг шундай бир шаклики, унда тушунчаларни боғлаш йўли билан бирор нарса ҳақидаги бирон-бир фикр тасдиқланади ёки рад этилади.
Тафаккур фақат мулоҳаза юритиш эмас. Тафаккур жараёнида амалда тушунчалар ва мулоҳазалар алоҳида ўрин тўтмайди. Улар ақлнинг янада мураккаброқ ҳаракатлари занжири – мушоҳаданинг бўғинлари ҳисобланади.
Хулоса – мушоҳаданинг нисбатан тугалланган бирлиги. Мушоҳада юритиш жараёнида мавжуд мулоҳазалардан янги мулоҳаза – хулоса чиқарилади. Хулоса чиқариш тафаккурнинг шундай бир амалики, унда айрим фикрларни таққослаш йўли билан янги мулоҳаза яратилади.
Инсон нарсаларнинг, хоссалари ва муносабатларини теран билиш орқали вақти вақти билан ҳозирги замон чегараларидан ўтиб, сирли келажакка назар ташлаши, ҳали маълум бўлмаган нарсаларни олдиндан кўриши, юз бериши эҳтимол тутилган ва муқаррар бўлган воқеаларни башорат қилиши мумкин.
Интуиция ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз, бевосита англаб етиш қобилиятидир. У доим инсон ақли ва жони биргаликда амалга оширган катта иш маҳсули ҳисобланади. Қалбан сезиш бу интуитив билишдир.
Ҳақиқат – билиш назариясининг бош категорияси. У борлиқнинг билишдаги идеал ифодаси, чунки ҳақиқат онгдан, билаётган субъектдан ташқарида ва ундан қатъий назар мавжуддир. Ҳақиқат – билимларнинг объектив борлиққа мувофиқ бўлган мазмуни. У билиш жараёни, билиш инъикосининг натижасидир. Ҳақиқат илмий назарияда мужассамлашган англаб етилган тасдиқловчи мулоҳазалар кўринишида ўз ифодасини топади. Ҳар қандай илмий назария ривожлантирилиши, баъзан бошқа, янада ҳақиқийроқ назария билан алмаштирилиши лозим. Шу маънода ҳақиқат – билиш ривожланишининг якуни ва омилидир.
Ҳақиқат турлари:

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling