Transport vazirligi
Download 1.75 Mb.
|
умк фалсафа янги 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мутлақ ҳақиқат
- Нисбий ҳақиқат
Объектив ҳақиқат – билимларимизнинг инсон инсониятга боғлиқ бўлмаган мазмуни. Бизнинг билимларимизда доим ё муайян одамга, ё муайян ижтимоий гуруҳга боғлиқ бўлган унсур мавжуд бўлади. Бинобарин, ўз билимларимизда субъектив унсурларга боғлиқ бўлмаган ва шу сабабли объектив ҳисобланадиган мазмунни қайд этишимиз лозим. Объектив ҳақиқат ривожланиб, икки шакл: нисбий ва мутлақ ҳақиқат шаклларида амал қилади.
Мутлақ ҳақиқат – предметни келажакда тўлдирилиши ёки унга аниқлик киритилиши мумкин бўлмаган тарзда тўла, мукаммал билишдир. Олам вақт ва маконда чексизлиги туфайли бундай билимга амалда эришиш мумкин эмас. Ҳақиқат тушунчасини мутлақ ҳақиқат тушунчаси билан тенглаштириб, биз унга эришиб бўлмаслиги, демак, умуман билиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирамиз. Бироқ фаннинг ҳақиқий тарихи бунинг тескарисидан далолат беради: фан ривожланади, чунки у нисбий ва мутлақ билимнинг бирлиги сифатида тушуниладиган ҳақиқатни билишга қодир. Бошқача айтганда, объектив ҳақиқат тўла ва мукаммал кўринишдаги мутлақ ҳақиқатдир. Айрим ҳолларда, агар ҳақиқат вақт ўтиши билан ўзгармаса, яъни вқат шарт-шароитларига боғлиқ бўлмаса, у боқий ҳақиқат деб аталади. Нисбий ҳақиқат – борлиқни асосан тўғри акс эттирса-да, образ объектга унча мос эмаслиги билан ажралиб турадиган билим. Нисбий ҳақиқат тўғри, бироқ нотўлиқ, тахминий, вақт ва жойнинг муайян тарихий шарт-шароитлари билан чекланган ҳақиқатдир. Нисбий ва мутлақ ҳақиқат бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Нисбий ҳақиқатлар билиш тараққиёти жараёнида ривожланиб, ўз чегараси бўлган мутлақ ҳақиқатга яқинлашади. Билишнинг негизини амалиёт ташкил этади. Бу инсоннинг бутун билиш жараёни сезгилардан бошлаб илмий мавҳумликларга қадар ижтимоий-амалий фаолият асосида ривожланиши, унинг эҳтиёжлари ва муваффақиятлари билан белгиланиши ва йўлга солинишини англатади. Амалиёт мазмуни ва шаклларига кўра, моддий неъматлар яратиш; ижтимоий- сиёсий фаолият; илмий-амалий фаолият каби турлардан иборат.Шунингдек амалиёт одамлар ижтимоий-тарихий фаолиятининг ранг-баранг шаклларини қамраб олади. Билишга нисбатан амалиёт уч хил вазифани бажаради. Биринчидан, у билишнинг манбаи, ҳаракатлантирувчи кучи сифатида билишга умумлаштириш ва назарий ўрганиш учун зарурни материал беради. Шу тариқа амалиёт билишни озиқлантиради ва реал ҳаётдан узоқлашишга йўл қўймайди. Иккинчидан, амалиёт билимларни татбиқ этиш соҳасидир. Шу маънода у билишнинг мақсадидир. Учинчидан, амалиёт билиш натижаларининг ҳақиқийлигини текшириш мезони. Билишнинг амалиёт синовидан ўтган натижаларигина амалда объектив аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Шундай қилиб, амалиёт – барча босқичларда билишнинг шаклланиш ва ривожланиш негизи, билим манбаи, билиш жараёни натижаларининг ҳақиқийлиги мезондир. Тажриба тушунчаси ҳар хил маънога эга: тажриба (эмпирия) мавҳум фикр юритишга қарши қўйилади ва шу маънода у кузатиш ва экспериментни қамраб олади. Ҳаёт тажрибаси, машина ҳайдаш, маърузалар ўқиш ва шу кабилар маъносидаги билим ва кўникмалар даражаси ҳам тажриба деб аталади. 4 -MAVZU. GLOBAL VA BARQAROR TARAQQIYOT FALSAFASI. ETIKA REJA:Глобаллашув ҳодисасининг моҳияти Глобал муаммаоларнинг фалсафий жиҳати. Этика фани предмети, мақсад ва вазифалари. Этиканинг асосий категориялари ва тамойиллари Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling