Transport vazirligi


Download 1.75 Mb.
bet23/74
Sana28.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1302852
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74
Bog'liq
умк фалсафа янги 2021

Зарурият ва тасодиф фалсафий категориялари нарсалар ва ҳодисаларнинг бир-бири билан ҳар хил типдаги алоқаларини акс эттиради.
Зарурият- бу ҳодисалар ўртасидаги уларнинг қонуний ўзгариши ва ривожланишини белгиловчи барқарор, муҳим ички алоқалар. Зарурият қонун тушунчасига яқин туради, муқаррар тарзда намоён бўлади
Тасодиф – объектларнинг вужудга келиши ёки мавжудлигининг муаммолилигини ёки муқаррар эмаслигини белгиловчи категория; соддароқ қилиб айтганда муайян шароитда бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган нарса тасодифий ҳисобланади
Имконият ва воқелик. Имконият ва воқелик категорияларида борлиқнинг ўзгарувчанлиги, динамикаси, унинг ўзгариш тенденциялари ўз аксини топади. Имконият ривожланишнинг объектив тенденцияларини акс эттиради, у қонуният, заруриятга, ўзгараётган нарсанинг муҳим томонларига мувофиқ юзага келади.
Имконият-нарсанинг унинг тугалланмаган, потенциал ривожланишидаги объектив мавжуд бўлган ва ичдан белгиланган ҳолатини акс эттирувчи фалсафий тушунча. Ҳар бир вазиятда имкониятларнинг муайян тўплами мавжуд бўлиб, улардан бири амалга ошгани бошқалари четда қолганини англатади. Имкониятларнинг «кураши» ва амалга ошиш хусусиятига ичдан зарур тенденцияларга нисбатан тасодифий ҳисобланган шароитлар ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли воқелик доим ички ва ташқи, моҳият ва ҳодиса, зарурият ва тасодифнинг диалектик бирлигидан иборат бўлади. Ижтимоий ривожланиш ва табиатнинг ўзгариши соҳасида имкониятнинг воқеликка айланиши кишиларнинг онгли йўл танлаши ва фаолияти билан тартибга солинади.
Воқелик – амалга ошган, актуаллашган борлиқни тавсифловчи фалсафий категория: воқелик амалга ошган имконият ҳисобланади.
Воқелик тушунчаси икки маънода ишлатилади. Биринчидан, воқелик – бу мавжуд борлиқ, биз яшаётган дунё, унинг онгимиздаги инъикосидир. Воқелик тушунчаси айрим
предметнинг борлиғига ҳам тегишлидир. Бу маънода у объектнинг ҳолатини тавсифловчи мазкур лаҳзадир. Иккинчидан, воқелик рўёбга чиққан имконият сифатида тавсифланади. Бу маънода воқелик тушунчаси имконият категориясининг нисбатдоши ҳисобланади. Улар бир-бирига ўтувчи қарама-қаршиликлардир. Имконият потенциал, воқелик эса актуалдир. Имконият – абстракт ва мазмун жиҳатидан қашшоқ тушунча. Воқелик – муайян ва мазмунан бой тушунча, чунки у кўп сонли хоссалар, индивидуал бетакрор жиҳатларни ўз ичига
Категориялар фикрлашнинг универсал шакллари бўлиб, уларда объектив воқеликда мавжуд бўлган умумий алоқалар, хоссалар ва муносабатлар акс этади. Категорияларда кишилик жамиятининг тажрибаси ва фаолияти мужассамлашади.
Билиш натижалари ўз аксини топувчи тушунчалар ва категориялар бўлмаса, бугунги кунда билишнинг ўзи ҳам бўлмас эди. Категориялар объективлик, муайянлик, амалиёт билан боғлиқлик, тарихийлик, ўзгарувчанлик ва ш.к. хусусиятлар билан тавсифланадиолади.
Qonun muayan shart-shroitda voqelar rivojining xususiyati va yo’nlishini belgilydigan, ma’lum bir qat’iy natijani taqozo etadigan ob’ektiv dunyodgi nrsa v hodisalarning muhim, zaruriy, umumiy, nisbiy baarqaror munosbtlaridir. Qonunlar tabiat va jamiyat qonunlariga bo’linadi.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling