Transport vazirligi
Download 1.75 Mb.
|
умк фалсафа янги 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билишда субъект ва объектнинг ўзаро алоқаси
Bilish nazariyasi. «Гносеология» - соф фалсафий категория. Унинг номи юнонча gnosis – билим, илм ва logos – таълимот, фан сўзларидан келиб чиққан. Сўзма-сўз маъноси - «билиш ҳақидаги таълимот (фан)», «онг ҳақидаги таълимот (фан)». Фалсафий адабиётларда, шу жумладан фалсафий қомуслар ва луғатларда «гносеология» атамаси «билиш назарияси» деб таржима қилинган. Шу билан бир қаторда, айни шу мазмунни ифодалаш учун фалсафий адабиётларда «эпистемология» сўзи ҳам қўлланилади.
Гносеология ёки билиш назарияси фалсафий билимлар (фалсафа фани) бўлими бўлиб, унда 1)инсоннинг дунёни билиш имконияти; 2) инсоннинг ўзликни англаш жараёни; 3)билишнинг билмасликдан билим сари юксалиши, 4)билимлар табиати ва уларнинг мазкур билимларда акс этувчи нарсалар билан ўзаро нисбати ўрганилади. Шундай қилиб, умуман олганда, гносеология онг, билиш, билимни ўрганиш билан шуғулланади. Билишда субъект ва объектнинг ўзаро алоқаси. Билиш дунёнинг объект ва субъектга бўлинишини назарда тутади. Субъект – бу билиш фаоллигининг манбаи. Субъект деганда одатда индивид тушунилади. Бироқ бу унча тўғри эмас. Субъект – бу, албатта, аввало билиш қобилиятига эга бўлган индивид. Субъект – бу микрогуруҳ, ижтимоий гуруҳ синф, жамият ҳамдир. Объект – бу субъектнинг билиш фаолияти қаратилган нарса ёки ҳодиса. Асбоб ҳам (ўрганилаётган ва таъмирланаётганида), бошқа индивид ҳам, индивид билан боғлиқ нарса ва ҳодисалар ҳам объект бўлиши мумкин. «Объект» тушунчасини объектив борлиқ билан аралаштирмаслик керак. Масалан, ҳайвонларнинг ҳужайраларидаги хромосомалар улар цитология ва генетикада ўрганиш «объекти»га айланишидан олди ҳам объектив мавжуд бўлган, бироқ кашф этилганидан кейингина ўрганиш «объектлари»га айланган. Билиш фаолиятида субъект объектсиз, объект эса – субъектсиз мавжуд бўлмайди. Аввало, билиш – инсон акс эттириш фаолиятининг алоҳида тури. У «инсон – меҳнат воситалари – табиат» тизими доирасида инсоннинг нарсалар моҳияти, масалан, магнетизм табиати, ҳаёт мазмуни ва ҳоказолар яшириниб ётган дунёнинг «қобиғи»ни очишга йўналади. У дунёнинг сирларини очади. Билиш – инсон қўлга киритадиган ахборотнинг энг олий даражаси. Билиш инсон изчил ва ижодий фаолиятининг ижтимоий жараёни бўлиб, унда ташқи дунёнинг идеал образлари юзага келади ва билиш мақсади бўлган билим шаклланади. ҲИССИЙ, ЭМПИРИК, НАЗАРИЙ, МАНТИҚИЙ ВА ИНТУИТИВ БИЛИШ ДАРАЖАЛАРИСезги аъзолари орқали олинган билим – ҳиссий билимлардир. Нарсаларнинг хоссаларини сезги аъзолари сезиш ва идрок этиш натижасида олинган билим ҳиссий билимдир. Ҳиссий билимнинг шакллари сезги, идрок, тасаввур. Сезги. Билиш фаолиятида сезги – нарсалар айрим хоссаларининг сезги аъзолари орқали ҳис қилинган оддий образи, инъикоси, нусхаси ёки ўзига хос сурати дастлабки сезги образи ҳисобланади. Идрок. Сезги аъзоларига бевосита таъсир кўрсатувчи предметлар, уларнинг хоссалари ва муносабатларини акс эттирувчи яхлит образни идрок этиш деб аталади. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling