Трубали ўтхоналар


-расм. Шарсимон резервуарнинг шохчаларини йиғиш


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.24-расм. Шарсимон резервуарнинг шохчаларини йиғиш: 
1- кран полиспасти; 2- строп; 3- таллар; 4- устун; 5- резервуар таянчи. 
Охирги санаб ўтилгани - бу таль ҳисобланиб, у монтаж қилинаётган блок ёки 
япроқнинг фазовий ҳолатини ростлаб туради. 
Барча белбоғар йиғиб бўлингандан кейин, тагликлар йиғилади, уларни керак 
ёрдамида кўтарилади. Агар аввал қуйи таглик йиғиладиган бўлса, кўтарувчи тросни 
резервуар ўқи бўйлаб юқоридан туширилади. Агар юқориги таглик кўтариладиган бўлса, 


қуйи тагликни кўтариш учун биринчисини ички томондан блокка осиб қўйилади; бу 
блокдаги ҳаракатланувчи арқонни резервуарда мавжуд бўлган дарча орқали чиқарилиб 
лебедкага ёки тракторга уланади. 
Барча чокларни бир вақтни ўзида туташувларга нисбатан симметрик жойлашган 
бир неча жойлардан қарама-қарши босқичли пайвандлаш усулида пайвандланади. Аввал 
меридионал, сўнгра халқасимон чоклар пайвандланади. 
Махсус стендда фундамендга йиғиладиган иккита яримсферадан ташкил топган 
резервуарларни монтаж қилишни анчайин индустриалроқ деб ҳисоблаш мумкин. 
Яримсфераларни тайёрловчи заводда худди шунга ўхшаш стендда контрол 
йиғилади, шундан сўнг, япроқчаларни ва туташувчи чеккаларни маркировка қилинади. 
Монтаж майдонида яримсфера япроқларни жуфт-жуфт қилиб автоматлар ёрдамида 
пайвандланади, сўнг бундай йириклашган блоклар стендда туташтирилади ва қисқа 
чоклар билан бириктириб олинади. Яримсфераларни текшириб бўлингандан сўнг кранлар 
ёки икки мачта орқали таянчга, таянч халқага, таянч панжалар қурилмаланган ёки махсус 
кучлар билан қуйи яримсфера ўрнатилади. Унинг устига юқориги яримсфера ўрнатилади. 
Кўтарилаётган яримсфераларни қаттиқлигини ошириш учун тирговичлар билан очиб 
маҳкамланади.
Йиғиш резервуарни автоматик пайвандлаш махсус манипуляторлари ёрдамида 
амалга оширилади. Улар резервуар қобиғини шар атрофида исталган йўналишда, 
пайвандлаш тезлигида айлантириш қобилиятига эга. Бу вақтда пайвандлаш автоматини 
резервуар устига қўзғалмас майдонга ўрнатилади. Манипулятор гидравлик домкрат 
системаси билан қурилмаланган. Пайвандлаш жараёнида резервуарни таянч устидан 
кўтаради ва пайвандлаш тугаллангандан сўнг яна таянчга ўрнатади.
Пайванд чокларини сифатини операцияма- операция монтаж вақтида ва ҳамма иш 
тугаллангандан сўнг ташқи кўрик ва ёритиш орқали текширилади. Ёритишда барча 
чокларни 10% ва албатта меридионал ва халқали чокларни кесишган жойлари 
текширилади. Монтаж қилиб бўлинган резервуарлар гидравлик одатдаги тартибда 
опрессовка қилинади. 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling