Трубали ўтхоналар


-расм. Рулонни А-симон мачта ёрдамида кўтариш


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.20-расм. Рулонни А-симон мачта ёрдамида кўтариш: 


1-резервуар рулони ; 2- А-симон мачта; 3- бурилувчи таянч; 4- поддон ; 5- тортувчи канат; 6-
трактор; 7- полиспаст ; 8- резервуар днишаси; 9- резервуар асоси; 10- тортувчи трактор. 
4.21-расм. Рулонни айлантириб очишда тортувчи тросни маҳкамлаш. 
Қобиқ рулонини айлантириб очиш даврида шит усти элементлари ўрнатилади. 4.21-
расмда рулонни айлантириб очиш учун мўлжаллаш тортувчи канатни маҳкамлаш 
конструкцияси кўрсатилган. Металконструкция ва резервуар ускуналарининг монтажи 
одатдагидек ўтказилади. 
Қобиқнинг вертикал туташ чокларини, шунингдек, қобиқни таглик билан бириккан 
бурчак чокларни бир вақтнинг ўзида ҳар икки томондан тескари босқичли усулда 
пайвандланади, пайванд чокларида катта ички қаршиликларга йўл қўймаслик мақсадида. 
Қобиқ туташуви устма – уст қилиб амалга оширилади (10000 м
3
гача бўлган 
сиғимли резервуарлар учун). 
Эксплуатацияга топшириш. Монтаж қилинган резервуарни топширишдан аввал 
уни бутун баландлиги бўйлаб сув билан тўлдириб текширилиши шарт. Резервуарни сув 
билан тўлдириш анча узоқ давом этади; бу вақтда сув билан ювилиб бўлган белбоғлардаги 
пайванд чоклари ҳолати текшириб турилади. 
Нуқсонлар аниқланганда бир қисм сув қуйиб юборилади, нуқсон тузатилади ва сув 
билан тўлдириш давом эттирилади. Бир вақтни ўзида асосни чўкиндисига ҳам эътибор 
бириш лозим, у ҳамма участкаларда бир текис бўлиши керак. 
Монтаж сифатини характерловчи хужжатларни ва паспорт билан биргаликда 
синаш далолатномасини эксплуатацион персоналга берилади. 
Таъмирлаш. Барча эсплуатация қилинувчи резервуарларни кўрикдан ўтказиш, 
жорий ва капитал таъмирлашдан зарурдир. Таъмирлаш вақти резервуарда сақланадиган 
муҳит хоссасига ва резервуар конструкциясига қараб белгиланади. Аммо баъзи бир 
тадбирлар (таянч бурчакларини кўриги муҳофазаловчи клапанлар, дренаж қурилмалари ва 
ҳ.к. кўриклари) систематик равишда, резервуарда сақланадиган маҳсулот хоссасига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда ўтказилиди. 
Эксплуатация вақтида резервуарлар визуал кузатишдан ўтади, бу вақтда асосдаги 
чўкиндини бир текис эмаслигига, таглик томондан сув сизиб чиқишига, томни ҳолатига, 
ташқи резервуар ускуналарни насослигига аҳамият берилади. Тўлдирилган резервуардаги 
чўкиндини бир текислигини тепшириш учун таглик оправкасини невилировкасини ҳеч 
бўлмаганда периметр бўйлаб бир текис жойлашган 8 та нуқталарда амалга оширилади. 
Цилиндрик қобиқни вертикаллиги шовул ёрдамида текширилади.
Таъмирлаш олиб борилишидан аввал резервуар буткул бўшатилган ва яхшилаб 
тозаланган бўлиши керак. Маҳсулотни олиб ташлаш вақтида резервуарда вакуум ҳосил 
бўлиш мумкинлигидан огоҳ бўлиш керак, чунки бу қурилмани ишлаб чиқишига олиб 


келади. Бунинг учун ҳаво кирувчи клапан ҳолатилар ва уни суюқликни тортиб 
чиқаришнинг ўтказиш қобилиятига мос келиши текширилади. 
Резервуарни тозалаш усуллари қурилма деворларида ва тагликда қолиб кетган 
маҳсулот хоссаларига, микдорига, шунингдек, амалда ишлатилаётган муҳитга боғлиқ. Кўп 
ҳолларда қўлланиладиган усул ўз ичига резервуарни сув билан ювишни, буғлатишни, 
дегазацияни (табий ва мажбурий вентиляцияни) қўл остида бор бўлган воситалар ёрдамида 
ифлосликларни олиб ташлаш, қайта буғлатиш, ювиш ва дегазациялиш. Резервуар 
атмосферасидаги маҳсулотни бу микдори мумкин бўлган нормаларга мос келгандан 
сўнггина, таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. 
Чўкиндини ёғоч куракчалар, ҳокандозлар, скрепкалар ва супургилар ёрдамида 
тозаланади. Тозалаш вақтида учқун чиқарадиган буюмлардан фойдаланиш мумкин эмас. 
Резервуардаги ишларни махсус кийимларда ва шлангли газ ниқобларда амалга оширилади. 
Ишчиларда ҳимояловчи белбоғлар мавжуд бўлиши лозим бўлиб, уларга сигнал берувчи 
арқонлар уланган бўлиши керак. Арқонни учи назоратчини қўлида бўлиши керак. 
Назоратчи ташқарида турган бўлиши ва керакли ёрдамни ўша захотиёқ бериши лозим.
Олтин гугуртли нефт махсулотлари сақланадиган резервуарларни тозалашда 
пирофор чўкиндиларни ўз-ўзидан ёниб кетишини олдини олиш чора-тадбирларини кўриш 
зарур; бунинг учун резервуарга мунтазам равишда оз микдорда буғ юборилиб, чиқариб 
ташланаётган чиқиндини номлаш зарур. 
Резервуарларни қўлда тозалаш жуда сермеҳнат иш, шунинг учун жараённи 
механизациялаш керак. 
Гидродинамик тозалашда тозаланаётган юзага кучли оқимда сув таъсир 
эттирилади, бунда сув кучли босим остида берилади. Насадкалар ҳаракати мураккаб 
бўлганда сув узатилаётган қурилма ёрдамида резервуар ички юзасини ҳаммасини ювишга 
эришилади. 
Ювувчи препаратлардан (кимёвий тозалаш) фойдаланилганда унинг сифати 
сезиларли даражада кўтарилади, тозалаш эса бирмунча осонлашади. 
Таъмирлашдан олдин резервуар деворлари ва тагликни керосинга озгина ботириб 
олинган қуруқ қиринди ва шохлар билан артилади. Коррозион чўкиндиларни металл 
шчётка ёрдамида тозаланади.
Таъмирлаш вақтида нуқсонларни аниқлаш, худди монтаж вақтидагидек бўлади. 
Резервуар таглигининг герметиклигини вакуум усулидан ташқари кимёвий усул билан ҳам 
текширилади. Бунинг учун таглик остига аммиак юборилади (тагликка пайвандланган 
штуцерлар орқали), ичкари томонидан тагликни индикатор суртиб қўйилади, бу индикатор 
агар зич бўлма жойлардан (дарзлар, участкалар) аммиак ўтиб кетса рангини ўзгартиради. 
Индикатор сифатида турли таркиблар ишлатилади, масалан , фенолфталеинни спиртдаги 
эритмаси.
Нуқсонни характеристига ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда, улардаги зарарланган 
чокларни пайвандлаш (эскисини аввалдан узиб ташлаб) орқали тўғирланади; таглик ва 
қобиқ қисмларини металл ва электродларни танлашга бўлган талаблар риоя қилган ҳолда 
шунингдек, чокларни тайёрлаш ва пайвандлаш орқали алмаштириши усули билан; 
вақтинчалик ямоқлар солиш орқали (кичик участкаларда ) ва ҳ.к. 
Резервуар чўкиндилари нотекислигини сабаблари, булар грунтни етарли даражада 
зич эмаслиги ва тагликни нозичлиги орқали сақланаётган маҳсулотни оқиб кетиши 
натижасига асосни ювилиши. Нотекис чўкинди ҳосил бўлганда трубопроводлар 
маҳкамлаб қўйилган беркитувчи арматуралар ёки штуцерлар узилиб тушиши мумкин, 
қобиқдаги, тагликдаги ва улар бириккан жойлардаги пайванд чоклари ёрилиб кетиши 
мумкин.
Жойдаги чўкинди пайдо бўлиши пачоқлар ва қавариқлар ҳосил бўлишига олиб 
келади. Тагликларда “хлопун”лар - жойдаги дўнгликлар ва ботиқликлар пайдо бўлиши кўп 
учрайдиган ҳолдир. Уларни кесиб олиб ташлаш ва таглик белгисигача қум сепиб, асосни 
зичлаб ва унга гидроизоляция қатламини қоплангандан сўнг янги тунука билан устма-уст 


қилиб пайвандланади (4.22.а-расм). Баъзан, ''хлопунлар''нинг учларида тешиклар очиб 
қўйилади, бу тешиклар орқали асосни қум билан тиқилади. Бу ҳолда тромбовкадан сўнг 
''хлопунлар'' формаси сақланиб қолади, латоклар фақат тешик остиларига қопланади 
(4.22.б-расм).
Асосни текислаш учун домкрат ёрдамида резервуарни баъзи участкалари 
кўтарилади ва чўкинди бор жойларга таглик остига қум тиқилади. Қобиқ деформациясини 
олдини олиш учун, швелерлардан ёки балкалардан ясалган қаттиқлик қовурғалари билан 
маҳкамланади.

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling