Трубали ўтхоналар


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

Трубаларни алмаштириш. Нуқсонли трубаларни трубали змеевикдан олиб 
ташлаш, унинг кострукциясига қараб бажарилади. Яхшилаб пайвандланган змеевикдан 
нуқсонли трубани газакислородли кесиш орқали олиб ташланади. Ретрубентларда 
развальцовка қилинган труба учларини печлардан, улар боғланган ретрубентлардаги труба 
билан (икки трубали ретрубентларда ) ёки учта труба билан (тўрт трубали ретрубентларда) 
бирга олиб ташланади. Бунинг учун трубанинг қарама-қарши томонидан, тегишли 
ретрубентлардан газакислородли кесиш билан шундай ажратиб олинадики, токи 
ретрубенд шикастланмасин. Ҳар бир трубани печдан автокран ёки мачта ва лебедка 
(трактор) ёрдамида осмалар ва труба панжаралари тешиклари орқали олиб чиқилади. 
4.13-расм. Ўтхона трубалари учун монтаж учликлар:
а) осмалар ва панжараларни марказлаш учун; б) ретурбендларни осиш учун. 
Янги трубани ўрнатиш учун, ретрубент уяси худди труба учлари каби зангдан, мой 
доғларидан ва намликдан тозаланган бўлиши керак. Акс ҳолда развальцовка қилинган 
бирикмалар керакли зичликни таминламайди. Янги труба автокран ёрдамида кўтарилади 
ва печга юқорида ёзилганларга тескари усулда олиб кирилади. Улар осмалар 
тешикларидан осонгина ўтиши учун уларнинг учларига йўналтирувчи конуслар 
ўрнатилади (4.13a-расм). Шунга ўхшаш қискичлар (4.13б-расм) ни ўтхонага олиб 
кирилаётган трубалар ретрубентлар уяларга тушишини осонлаштириш учун, шунингдек 
ретрубендни бириктирилаётган труба учларига осиб қўйиш (ўтирғизиш) учун 
қўлланилади. 
Ҳар бир труба партиясининг паспорт сертификати бўлиши шарт ҳисобланиб, унда 
уларнинг техник шароитларга мос келиши кафолатланган бўлиши керак. Ўрнатишдан 
аввал труба юзаларида шикастланишлар бор-йўқлиги текширилади, (айниқса, уларнинг 
учларида), ўқлар транспортировка вақтида қийшайиб кетмаганлиги текширилади. 


Трубаларни ретрубентлар уяларида развальцовка қилиш жуда масъулиятли 
операция ҳисобланиб, бажарувчидан юқори малака талаб қилади. Вальцовка деб 
аталадиган махсус мослама ёрдамида амалга оширилади (4.14-расм). Вальцовка урчуғи 
пневмо ёки электрюриткич айланишидан вужудга келади. Охирги вақтда тежамкорлиги ва 
мукаммаллиги, ҳамда юқори развальцовка тезлигига эга бўлган гидро узатмалар кўп 
қўлланилмокда. 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling