Трубали ўтхоналар


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.14-расм. Вальцовка
1- вальцовка роликлари; 2- веретено; 3- қайтариш шайбаси; 
4- чегараловчи труба; 5- отбортовка роликлари. 
Развальцовка сифатига развальцовка қилинган труба ички диаметри каттлигига 
қараб ёки унинг қалинлигининг ҳақиқий камайишига қараб баҳо берилади. Бунда амалдаги 
инструкцияларга суянилади. Гипронофтемаш йўриқномаларида девор қалинлиги 6-10 мм 
бўлган ўтхона трубалари учун ички диаметрларни развальцовка қилинган жойларда 3,3-
4,2 мм га, девор қалинлиги 10-14 мм бўлганда 4-4,8 мм га катталаштириш тавсия қилинади. 
Развальцовка сифатини, шунингдек, кўз билан кўриб ва қўл билан пайпаслаб кўриб ҳам 
текширилади: развальцовка қилинган юзаларнинг думалатиб жипслашиши бир текис 
бўлиши керак. Уларда плёнкалар, тўсин қаторлари, қисмларга ажралишлар бўлмаслиги 
керак. 
Отбортовка қисмида, айниқса ёриқлар, труба торецларидаги дарзлар хавфли 
ҳисобланади. 
Бринелл бўйича қаттиқлиги 170 дан ошадиган труба учлари развальцовкадан олдин 
150-200 мм даги узунлиги 700-750°С гача қиздирилади ва 2 соат мобайнида куйдирилади. 
Сўнг, 625°С гача 25°С⁄соат тезликда ҳавода совитилади. 
Ретрубендлар ва трубали змеевиклар қўшалоқлари ўрнатилган, тасдиқланган 
йўриқномага биноан тафтиш қилинади ва назорат ўлчовлари ўтказилади. Ҳар бир 
ретрубенднинг тиқинлари, траверслари, босувчи болтлари, қобиқ қулоқлари ва қобиқнинг 
ўзи яхшилаб кўриб чиқилади. Ретрубенд қобиғи қулоқларини босувчи болтларни 
маҳкамлаш охирида ҳам текширилади. Дарзлар яққолроқ кўринадиган, яъни кучланиш 
ҳолати ҳам текширилади. 
Қайтадан ретрубендни ишлатиш вақтида развальцовка ости уяси юзаларини 
яхшилаб текширилади. Кичик ғадир-будирликларни эритиб, тозаланиб ташланади. Агар 
чуқурроқ бўлса, ясси суюлтириб қоплашдан сўнг уяларни токарлик станогида қайта 
ишланади.
Ўтхоналарни опрессовкалаш. Змеевиклар мустаҳкамлигини ва зичлигини 
назорат босимга опрессовкалаш усулида текширилади, (Назорат босими, одатда икки 
ишчи босимга тенг). Янги ёки капитал таъмирлашдан чиққан печни топширишдан олдин 
уни сув билан босим остида текширилади. 
Змеевикдаги босим опрессовка вақтида бир текисда кўтарилади. Змеевик назорат 
босими остида 5 минут давомида ушлаб турилади, сўнг мунтазам равишда босимни ишчи 
босимгача камайтирилади ва змеевик назорат қилинади. Аниқланган нуқсонларни, 
змеевикдан буғ ва сувни буткул чиқариб ташлагандан сўнг бартараф қилинади. 



Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling