Трубали ўтхоналар


 Трубали змеевикларни таъмирлаш


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.11. Трубали змеевикларни таъмирлаш
Трубали печларни таъмирлашдан олдин, уларни яхшилаб тайёрлаш керак. Бу 
тайёргарлик биринчидан хавфсиз эксплуатация шароитларини таъминлайди, иккинчидан, 
таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда ва илғор технологияга мувофиқ олиб бориш 
имконини беради. Печни таъмирлашга тайёрлашда асосий тадбирлар қуйидагилардир: 
трубали змеевикларни сув буғи билан пуфлаб тозалаш. Бу тадбир змеевикдан маҳсулотни 
йўқ қилиш учун бажарилади; печли трубалар юзаларида тўпланиб қолган коксни қуритиш; 
печни уни ичида ишлаш мумкин бўлган температурагача совутиш. Технологик картага 
биноан печни қурилмага хизмат кўрсатаётган персонал таъмирлашга тайёрлайди. 
Трубали змеевикни таъмирлаш аввалом бор ички трубаларни чўкиндилардан 
тозалашни (асосан коксдан) ва ташқи юзаларни кул
гардларидан тозалашни, шунигдек 
яроқсиз элементларни(труба ва ретрубендларни) алмаштиришни ўз ичига олади. 
Трубаларни тозалаш. Трубалар юзаларини ҳар бир таъмирлашда тозаланади. 
Ички юзаларни тозалаш қийинчилиги чўкиндилар структураси ва хусусиятларига боғлиқ. 
Трубали змеевикларнинг ички юзаларини тозалаш механик усул билан ёки чўкиб қолган 
коксни куйдириш усули билан амалга оширилади. Механик тозалаш усули технологияси 
қуйидагича: печни тўхтатгандан сўнг ва пуфлаб тозалагандан сўнг змеевиклардаги кокс 
қуритилади. Бунинг учун змеевикка сув буғи юборилади, унинг температураси 300-350°С 
атрофида бўлади. Бу температурага печ форсункаларининг керакли сонини ёқиб 
эришилади. Қуритишнинг давомийлиги змеевик ўлчамларига, буғ бериш тезлигига, труба 
деворларидаги кокс қатлами қалинлигига ва хусусиятларига боғлиқ. 
Қуритиш тугатилгандан сўнг, змеевикка буғ узатиш тўхтатилади. Буғ ва ҳосил 
бўлган конденсатни дренажлар орқали змеевикдан буткул тушириб юборилади ва 
ретрубендлар очилади. Ретрубендларни очиш учун аввал босувчи (траверсли) болтларни 
траверсларни олиб ташлаш мумкин бўлган катталиккача бурилади. Кейин лом ёки туткич 
билан тиқинлар олиб ташланади. Ретурбендни очаётган ишчи унинг ён томонидагина 
туриши зарур. Тиқинлар ретрубендлар қобиқларининг конусли уяларини ўрнатилиш 
юзаларидан, ҳали совушга улгурмаган вақтида осон кўчади. Кокс трубалар ички 
юзаларидан юқори қаттиқликка эга бўлган чўян бойкалар ёки шарошкалар ёрдамида 
олинади. 
Чанг кўринишидаги ва кичик бўлакчалар кўринишидаги ажратилаётган кокс 
трубалардан, пневмотрубинкалардан чиқаётган қайта ишланган ҳаво ёрдамида пуфлаб 
чиқарилади. Турбинага ҳаво пневмошланг орқали берилади. 
Ретурбендларнинг 
ички 
юзалари 
қулай 
жойларда 
коксдан 
бойкали 
пневмотурбинкалар ёрдамида тозаланади. Қулайликлари бўлмаган жойларда коксни 
газкислородли горелкада ёқилади. Ретрубендларни тозалаш вақтида тиқинлар остидаги 
конус уялари юзаларини ва трубаларнинг развальцовка қилинган учларини 
шикастланишини олдини олиш керак. 
Трубаларни механик тозалаш жуда машаққатли операциядир. Охирги вақтларда 
буғ-ҳаво усулини қўллаш кенг қўлланилмокда. Бу усул трубали змеевикларни, махсус 
асбобларни ишлатмасдан туриб ва оғир қўл меҳнатидан фойдаланмай туриб етарли 
даражада яхшилаб тозалашни таъминлайди. Ушбу усулда трубаларни тозалаш 
технологиясидан қуйидагиларга келиб тақалади. Ўтхона змеевигини тозалашга 
тайёрланган учини борова билан бирлаштирилади, змеевикка чиқиш томонини эса ҳаво 
трубапроводи ва буғ узатиш билан ретрубендлар тиқинларидаги змеевикларнинг турли 
зоналаридаги муҳит температурасини назорат қилиш учун термопаралар ўрнатилади. 
Уларнинг кўрсатишлари, шитда кўрсатилиб борилади. Змеевикка буғни узатиш билан бир 
вақтда бир неча форсункалар ёқилади ва перевал девори устидаги ўтхона газлари 


температурасини 450°С гача кўтарилади. Шу температурада змеевикка 0,4 МПа дан кам 
бўлмаган босим остида ҳаво юборилади. Форсункага ёқилги узатишни ростлаб туриб, 
перевал устидаги температурани 580-600
о
С га кўтарилади. Пўлатдан ясалган трубали 
печларда бир вақтнинг ўзида асбобларнинг кўрсатишларига қараб, змеевикдаги буғ-ҳаво 
аралашмаси температураси назорат қилинади. 
Кокснинг ёқила бошланганлиги жараёнини печ мўри трубаларидан қуюқ тутун 
чиққанлигидан билинади. Одатда жараён буғ-ҳаво аралашмаси температураси 350-360°С 
етганда бошланади. Жараён тезлиги ўтхона газларининг температурасига ва буғ ва 
ҳавонинг нисбатига боғлиқ. Кўрсатилган параметрларни трубалар ва ретрубендлар қизиб 
кетишига йўл қўймаган ҳолда ушлаб турилади. 
Жараённинг тўғри боришини вақти-вақти билан ўтхона газлари таркибидаги 
углерод диоксиди 10-18 % (ҳажм) дан ошмаган ҳолда анализ қилинади. Газдаги СО
2
концентрацияси 0,2-0,25 % гача камайтирилиши кокс ёқишни охирига етганлигидан дарак 
беради. 
Трубаларни кимёвий тозалаш ҳам мумкин. Бунинг учун ҳар бир конкрет ҳолат учун 
трубалар ички юзаларидаги гард-ғуборларни кўчириб ёки тез эритиб юбориш учун шундай 
реагент тикланади, у труба металлининг ва ретрубентдларнинг коррозиясини келтириб 
чиқармасин. 
Трубаларнинг ташқи юзаларини кул
гарди, ғуборлардан ҳаво билан пуфлаб ёки 
қиргичлар ёрдамида тозаланди. 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling