Трубали ўтхоналар


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

СИҒИМЛИ ИДИШЛАР 
Сиғимли қурилмалар суюқ, газсимон хом-ашёни, реагентларни ва тайёр 
маҳсулотни сақлаш учун қўлланилади. Уларни конструкциялари, монтажга бўлган 
талаблари, таъмирлаш технологияси ва шартлари кўпгина факторлар орқали аниқланади. 
Уларнинг асосийлари йўналиши, химиявий ва физикавий хусусиятлари, шунингдек
қурилмани тўлдириб турган муҳитнинг босими ва температураси, қурилма ҳажми, 
конфигурацияси, унинг фазовий жойлашишидир. 
Кимёвий актив моддалар кўпгина ҳолларда монжусларда, яъни горизонтал ва 
вертикал ичи бўш цилиндрик ускуналарда сақланади. Уларнинг ички юзаларини зарур 
ҳолларда антикорризион қопламалар билан ҳимояланади. Габаритли монжуслар монтаж 
майдончасига тайёр ҳолатда келтирилади ва пойдеворга кўтарма кранлар ёрдамида 
ўрнатилади. Габаритлари кичик монжусларни йирик қисмлар ҳолида келтирилади. Бу 
блоклар бевосита монтаж майдончасида йиғилади. Монжусларни пойдеворларга лойиҳа 
нуқталарига ва эгилишларга (айниқса, оқиб чиқиш томонига) риоя қилинган ҳолда 
ўрнатилади
4.12. Газгольдер ва цилиндрик резервуарлар.
 
Эксплуатация қилинадиган вертикал цилиндрик резервуарларнинг ҳажми 25 дан 
100000 м³ оралиғида бўлади. Ҳозирда кўпроқ тежамлироқ катта сиғимли резервуарлар 
қурилишига тенденция мавжуд. Аммо шуни назарда тутиш керакки, резервуар сиғими 
қанча катта бўлса, уларни монтаж қилиш ва таъмирлаш шунчалик қийин ва сермеҳнат 
ҳисобланади ва уларни систематик равишда ўз вақтида нуқсонларини аниқлаш мақсадида 
ревизия қилишга бўлган талаблар шунчалик юқори бўлади. 
Вертикал цилиндирик резервуарлар. Бу қурилмалар пухта маҳкамланган 
грунтдан иборат бўлган асосда туради, бу грунтнинг юқорисида қалинлиги 6-10 см бўлган 
қумли ёстик жойлашган бўлади (4.15-расм). Монтаж аниқлиги ва резервуар 
эксплуатацияси пишиқлиги асосининг туғри ўрнатилишига боғлиқдир. Асос конус 
шаклига эга бўлиб, қатъий вертикал ўқда ва таглик марказининг учида (конусига кўра 
марказдан перифериягача бўлган эгиклик 1:12 0 га тенг) бўлиши керак. Асос айланасининг 
радиуси одатда резервуар таглиги радиусидан 500-600 мм катта. Қумли ёстиқни 
зичлангандан сўнг ва грунтни тўккандан сўнг асос юзасида ҳеч кандай бўртиқлар ва 
чуқурчалар бўлмаслиги керак. Таглик металлини коррозиядан ҳимоялаш учун, асосни 
изоляция қатлами билан қопланади. Қум-бутум ёки қум-мазут аралашмаси билан
шунингдек, монтаждан олдин тагликнинг ташқи томони икки қатлам антикоррозион 
қоплама суртилади (масалан, асфальт лаки). 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling