Туманда 2022 йил 1-чорагида ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар.
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича
2022 йил 1 чорагида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 87,7 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,3 фоизни, қурилиш пудрат ишлари хажми 78,6 млрд.сўмни (86,0%), жами хизматлар хажми 207,1 млрд.сўмни (112,9%), ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 138,3 млрд.сўмни (103,6%) ташкил этди.
Ташқи савдо айлманси 7,2 млн.долларни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 84,6 %ни ташкил қилди. Шу жумладан Экспорт 3,1 млн.долларни (110,6%) импорт
4,1 млн.долларни (71,9%) ташкил қилди.
Аҳоли жон бошига:
Саноат: 385,9 минг.сўм;
Хизмат кўрсатиш: 910,6 минг.сўм;
Қишлоқ хўжалиги: 608,1 минг.сўм;
Чакана савдо: 809,8 минг.сўм;
Пудрат ишлари: 345,6 минг.сўмни ташкил қилди.
2022 йил 1 чораги учун туманга бюджет даромадларига (контингент) 49,2 млрд.сўм прогноз белгиланиб, амалда 49,3 млрд.сўмга (100,2%) га шу жумладан маҳаллий бюджет даромадлари режаси 24,5 млрд.сўм белгиланиб, амалда 24,6 млрд.сўмга (100,8%)га бажарилиши таъминланди.
Тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида
Поп туманида бугунги кунда 2 минг 830 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 1870 таси кичик корхона ва микро фирмалар, 9 таси йирик корхоналар, 605 таси фермер хўжаликлари, 18 таси юридик дехқон хўжаликлари, 328 таси бошқа тоифадагилар ташкил қилди.
Жами рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 1921 та, фаолият кўрсатаётгани 1870 та, фаолиятсизлари 7 та, ихтиёрий тугатиш жараёнидагилар 44 та, янги ташкил этилгани 64 та тугатилгани 8 тани ташкил қилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш.
Туман аҳолиси 226.9 минг нафарни ташкил этиб, шундан 96,8 минг нафари меҳнатга лаёқатли ва 9,3 минг нафари ишсизлар (9,6%) ҳисобланади.
Меҳнат бозоридаги тенденсиялардан келиб чиқиб, 2022 йилда жами 58226 нафар аҳолини доимий ва мавсумий иш ўринларида бандлигини таъминлаш бўйича комплекслар кесимида прогноз параметрларни белгилаб олганмиз.
1-чоракни ўзида 10,3 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш белгиланган бўлса, амалда 15,3 минг нафар ёки режага нисбатан 26,3 фоиз ортиғи билан бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |