Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
1.
Анъанавий методлар. Бу методларнинг ибтидосини илк фалсафий ва пе- дагогик тизимлар ташкил этади. Ҳозирги даврда улардан бештаси инобатга олинади: амалий, кўргазмали, ифодали, китоб билан ишлаш ва видео методлар. 2. Мақсадига кўра методлар таснифи: (М.А. Данилов, Б.П. Есинов) • билимларни эгаллаш; • малака ва кўникмаларни шакллантириш; • билимларни қоплаш; • ижодий фаолият; • мустаҳкамлаш методлари; • билим, малака ва кўникмаларни текшириш методлари. 3. Идрок этиш-билиш фаолияти характерига кўра методлар таснифи: • тушунтириш - иллюстратив (ахборот — рецептив). Уларнинг характерли хусусиятлари; билимлар "тайёр ҳолда" тавсия етилади; бу билимларни идрок қилиш ташкил этилади; билимлар идрок (рецепсия) қилинади ва тушуниб оли- нади, хотирага жойлаштирилади; • репродуктив метод: билимлар тайёр ҳолда тавсия этилади, билим нафақат баён қилинади, балки тушунтирилади; билимлар онгли ўзлаштирилади, улар- нинг тушунилиши ва эслаб қолинишига эришилади ҳамда билимларнинг мустаҳкамлиги тез-тез такрорлаш йўли билан таъминланади. • муаммоли баён қилиш методи; • қисман ижодий (евристик) метод. Билим тайёр ҳолда тавсия этилмайди, балки у мустақил равишда эгалланади; янги билимларни қидириш, излаш таш- кил этилади; билиш вазифалари бўйича мустақил фикр юритилади, муаммоли вазиятлар яратилади ва ҳал қилинади; • тадқиқий метод. Бунда муаммо белгилаб олинади, муаммонинг тадқиқоти жараёнида билим эгалланади. 4. Дидактик мақсади бўйича (Т.И. Шукина, И.Т. Огородников и др.) қуйидагилар фарқланади: • илк бор билимларни ўзлаштириш методлари; • эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш методлари. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling