Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Лаборатория машғулотлари. Лаборатория машғулотларининг асосий тав-
сифи шундаки, унда талабалар мустақил равишда вазифа бажарадилар ёки экс-
перимент ўтказадилар. 
Илмий-техник тараққиёт шароитида лаборатория ишлари талабага назарий 
билимларни қўллаш механизмини чуқур ва кўргазмали ўрганиш имконини бе-
ради. Лаборатория машғулотлари талабада тадқиқот ўтказиш кўникмаларини 
шакллантиради, фан ва техникага ижодий ёндашишни таъминлайди ва экспе-
риментнинг умумий методикасини эгаллашга имкон беради. 
Лаборатория машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойиларига 
амал қилинади: 
• 
лаборатория машғулотларини режалаштира олиш ва ўтказа олиш; 
• лаборатория машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш; 
• фан ва ишлаб чиқариш бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига 
талабаларда қизиқиш уйготиш; 
• 
талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини та 
ъминлаш; 
• 
талабани назарий жиҳатдан тайёрлаш; 
 
Лаборатория машғулотлари нафақат аниқ мавзу бўйича билимларни якунлаш, 
балки талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир. 
Мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан қайта қуришда, ўқув-тарбия жа-
раёнининг аҳамиятини оширишда талабаларнинг мустақил ишлари муҳим 
ўрин егаллайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мустақил ишлар деганда шундай 
ўқув фаолияти тушуниладики, унда билимлар эгалланиши билан бирга
кўникмалар шакллантирилиш ҳам мустақил ташкил етилиши таъминланади. Бу 
эса амалиётда хусусий-дидактик мақсадларга боғлиқ равишда 4 та мустақил иш 
типида амалга ошади. 
Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг биринчи тури- бу сир-
тдан қараганда фаолиятнинг алгоритми маълумотлари ва вазифалар шароитидан 
иборат, яъни дастлабки билимларнинг (билимларнинг биринчи босқичи) шакл-
ланиши омиллари асосида талабаларда шаклланадиган ва улардан талаб 
қилинадиган малакаларни аниқлашдир. Бу мақсадга етиш учун талабалар то-
монидан идрок қилинадиган вазифаларни ечиш зарурлиги кўзда тутилади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling