Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психодинамик йўналиш
- Персонологик йўналиш
- К.А.Абулханова
- А.Н.Леонтев ва А.В.Петровскийлар
- В.В. Мясишчев
- К.К. Платонов
- Д.Н. Узнадзе
- Д.И.Фелдштейн
3. Психогенетик ёндашув на биология ва на муҳит аҳамиятини инкор ет- майди, балки психик жараёнларнинг ривожланишини биринчи ўринга қўяди. Бу ёндашувда пслходинамик, когнитив ва персонологик назариялар амал қилади. Психодинамик йўналиш (Е.Ериксон). Бунда шахс хулқи емоция, иштиёқ ва бошқа психиканинг рационал бўлмаган компонентлари орқали тушунтирилади. Когнитив назария вакиллари (Ж.Пиаже, Д.Келли ва бошқалар) шахс пси- хикасининг интеллектуал - билиш доираси хусусиятларига суянадилар. Персонологик йўналиш вакиллари еса шахс ривожланишига яхлит ҳолда қарайдилар (Е.Шпрангер, А.Маслау ва б.). Бу борада Б.Г.Ананев, К.А.Абулханова, А.Н Леонтев, А.В.Петровский, В.В.Мясишев, К.К.Платонов, Д.Н.Узнадзе, Д.И.Фелдштейн ишлари еътиборлидир. 3 Б.Г.Ананев шахсга 4 томон бирлиги нуқтаи назардан қарайди: 1) инсонга биологик тур сифатида; 2) индивид сифатида онтогенез ва инсоннинг ҳаёт ё4и; 3) инсонга шахс сифатида; 4) инсонга инсониятнинг бир қисми сифатида К.А.Абулханова шахсни ҳаёт йўли субекти ва фаолият субекти сифатида та- саввур қилади. Унинг ривожланиши асосида фаоллик (ташаббус, маъсулият), ташкилий вақтга нисбатан қобилият, ижтимоий тафаккур каби сифатлар ётишини таъкидлайди. А.Н.Леонтев ва А.В.Петровскийлар бу ёндашувга биноан ҳар қандай пси- хик ҳодисаларни тушунтиришда, шахс ички шароитларнинг бир бутун тизими сифатида гавдаланади, деб ҳисоблайдилар. Бинобарин, унинг воситасида барча ташқи таъсирлар акс етади ва бу еса шахсда умумийлик ҳамда турғунликнинг ҳар хил компонентлари ўлчовларини фарқлаш имконини яратади. В.В. Мясишчев шахс ядросини инсоннинг атроф - муҳитни онгида акс ет- тириш орқали шаклланадиган ташқи олам ва ўзига бўлган муносабатлар тизими деб тушунади. К.К. Платонов фикрича эса, шахснинг динамик функционал тузилмаси йўналганлик, тажриба, психикжараёнлар ва унинг биопсихологик хусусиятла- ридан иборатдир. Д.Н. Узнадзе шахсни мотивлари ва хулқи англанмас характердаги бир бутун ва манавий тузилма, тушунилмаслиги мумкин бўлган хислат деб қарайди. Д.Н.Узнадзе мақсадга мувофиқ фаоллиги жараёнида шахс психикасининг шаклланиши ва ривожланишини ёритиб берувчи умумпсихологик концепсияси сифатида кўрсатиш назариясига асос солган. Д.И.Фелдштейн фикрига кўра, онтогенезда шахс ижтимоий етукликнинг турт босқичларини босиб ўтиш жараёнида ривожланади. Унинг шаклланишида иж- тимоий аҳамият касб етган фаолият бош омил бўлиб ҳисобланади. Демак, шахс фаол ва онгли мавжудот сифатида белгиланади. У фақат ижти- моий муносабатлар обекти емас, балки субекти ҳамдир. Шахс ишлаб чиқариш ва моддий манфаатларни қабул қилиш жараёнида шаклланади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling