Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Шахснинг когнитив тажрибаси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
Шахснинг когнитив тажрибаси. 
Бу компонент табиат, жамият, тафаккур, техника, фаолият усуллари 
тўғрисидаги билимлар тизимини ўз ичига олади. Бу асосий компонент 
ҳисобланади. Чунки шахс шаклланишининг асосини билим ташкил етади. Би-
лимлар борлиқни, табиат, жамият, тафаккурнинг ривожланиши қонунларини 
билиш натижаси сифатида белгиланади. Билимларнинг асосий функциялари 
дунёнинг умумий манзарасини яратиш, билим ва амалий фаолиятни таъминлаш
ягона илмий дунёқарашни яратишдан иборатдир. 
Таълим мазмунининг амалий компоненти малака ва кўникмаларни шакл-
лантиришни ўз ичига олади. Ташқи ёки амалий, ички ёки интеллектуал малака ва 
кўникмалар мавжуд. 
Малака ва кўникмалар барча ўқув фанлари учун умумий бўлиши мумкин. У 
ҳар бир ўқув фани учун ўзига хос ва характерли бўлади. Малака ва кўникмалар 
муайян фаолият турининг асосини ташкил этади. Фаолиятнинг эса билиш, 
меҳнат, бадиий, ижтимоий, қадриятларга йўналтирилган ва коммуникатив тур-
ларини қайд қилиш мумкин. 
Ижодий фаолият тажрибаси. У янги муаммоларни ҳал қилиш ва воқеликни 
ижодий қайта яратишга тайёр бўлишда намоён бўлади. 
Шахс муносабатлари тажрибаси. Бу асослаш (мотивация) — баҳолаш, 
ҳиссийлик, иродалилик муносабатлар тизимидан иборатдир. Бу тажриба дунёга, 
воқеликка, одамларга баҳо бериш муносабатида намоён бўлади. 
 
Хотима. Мутахассис шахси ривожланишининг асосий воситаларидан 
бирини ва уларнинг чуқур фундаментал билим ҳамда амалий тайёргарлиги 
олий мактабдаги таълим мазмуни билан белгиланади. 
Таълим мазмунининг ривожланиши шуни кўрсатадики, и таълим олувчининг 
ижтимоий ва индивидуал талабларини ҳисобга олади ҳамда тобора такомил-
лаштириб бориш, тарбиялаш ҳамда билиш аҳамиятини касб этади. 
Педагогика назарияси таълимнинг бир неча шаклланиш тамойилларини 
асослаб берди. Улар: таълим мазмунининг жамият, фан, маданият, шахс ри-
вожланиши талабларига мувофиқлиги тамойили, таълимнинг ягона мазмун ва 
процессуал жиҳатлари мазмуни, турли сатҳларда таълим мазмуни тузилма-
сининг ягоналиги, таълим мазмунини инсонпарварлаштириш, таълим мазму-
нининг асосланганлиги, таълим мазмуни асосий компонентларининг шахс ички 
(таянч) маданияти тузилмасига мувофиқлиги. 
Таълим мазмунининг асосий компоненти қуйидагилар: шахснинг когнитив 
тажрибаси, амалий фаолият тажрибаси, ижод тажрибаси, шахс муноса-
батлари тажрибаси. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling