1.2.2. Таълим мазмунини танлаш тамойиллари ва меъёрлари
Педагогика назариясида таълим мазмунини шакллантиришнинг асосий та-
мойиллари В.В. Краевский томонидан ишлаб чиқилган. Улар қуйидагилардир:
1.
Таълим мазмунининг жамият, фан, маданият ва шахс мувофиқлиги та-
мойили. Бу тамойил таълим мазмунига зарур бўлган билим, малака ва
кўникмаларни, шунингдек, жамият, маданият ва шахс имкониятлари ривожла-
нишининг замонавий даражасини акс еттирувчи билимларни киритишни
кўздатутади.
2.
Ўқитишнинг муайян процессуал жиҳатларининг ягоналиги тамойили.
Бу тамойил ўқув жараёнининг конкрет хусусиятлари, унинг тамойиллари,
уларни амалга ошириш технологиялари ва ўзлаштириш даражаси бирлигини акс
эттиради.
3.
Турли сатҳлардаги таълим мазмуни тузилмасининг ягоналиги тамойили.
Буни шакллантириш назарий тасаввур, ўқув фанлари, ўқув материаллари,
таълим олувчининг шахси каби қисмларнинг мувофиқлаштирилишини тақозо
қилади.
4.
Таълим мазмунини инсонпарварлаштириш тамойили. Бу тамойил шахснинг
умуминсоний маданияти, унинг маънавий эҳтиёжи ва қобилиятларининг фаол
ижодий ва амалий ўзлаштирилишига шарт-шароит яратишни тақозо қилади.
5.
Таълим мазмунининг асосланганлиги тамойили. Бу гуманитар ва таби-
ий-илмий билимларни интеграциялаш, узвийлик ва фанлараро алоқаларни
ўқитишни талаб қилади.
6.
Таълим мазмуни асосий компонентларининг шахс ички (таянч) маданияти
тузилмасига мувофиқлиги тамойили.
Замонавий педагогика фани таълим мазмунининг қуйидаги компонентларини
белгилайди:
•
шахснинг когнитив тажрибаси;
•
амалий фаолият тажрибаси;
• ижод тажрибаси;
• шахс муносабатлари тажрибаси.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |