Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Олий мактабда ўқитишни ташкил этишнинг шакл ва методларига
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирги олий мактаб дидактикасида қандай ўқитиш жараёни қонуниятлари мавжуд
- Биринчидан
- Иккинчидан
1.3.
Олий мактабда ўқитишни ташкил этишнинг шакл ва методларига қўйиладиган талаблар 1.3.1. Асосий қоидалар Хар бир фан обектив воқеликни ўрганиш қонунларини белгилаб беради. Ди- дактик қонунлар ўқитиш ва таълим бирлиги ҳамда уларнинг ўзаро 9 алоқадорлигида ўрганилади. Ҳозирги олий мактаб дидактикасида қандай ўқитиш жараёни қонуниятлари мавжуд? Олий мактабдаги ўқув жараёнига систем-структур ёндашув нуқтаи назаридан қаралганда унинг ўзаро боғланган икки тизими амал қилади. Биринчидан, ўқув жараёни ўзининг ўқитиш мақсади, ўқитиш ва ўқув фао- лияти, таълим мазмуни, ўқитиш воситаларидан иборат мураккаб тизим сифа- тида намоён бўлади. Улар ўзаро бир-бири билан боғланиб кетган. Иккинчидан, ўқув жараёни нисбатан йирик тизим бўлган педагогик жара- ённинг тагтизимидир. Бу тагтизим ўқитиш, таълим бериш ва тарбия жараёни бирлиги сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга бу тизим салмоқли тизим сифатида олий ўқув юрти ўқув жараёни ривожланиши қонуниятларига бевосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий жараёнлар ва талаблар тизими ҳам мавжуд. Шундай қилиб, ўқув жараёнининг муҳим ташқи ва ички боғлиқлигини фарқлаш лозим. Шу асосда таълим қонунлари таснифланади. Дидактиканинг ўз қонуниятлари сифатида ўқув жараёни компонентлари орасидаги зарурий, так- рорланувчи ва муҳим боғланишларни кўрсатиш мумкин. Социал-педагогик қонуниятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: • олий ўқув юртидаги таълим жараёни жамият ишлаб чиқариш тараққиётини акс эттиради; • олий ўқув юртидаги таълим жараёни тарбия жараёни ва талабалар ри- вожланиши билан қонуний боғланган; • олий ўқув юртидаги ўқув жараёни ташқи шароитга ҳам қонуний боғлиқ; • олий ўқув юртидаги ўқитиш ва ўргатиш жараёнлари яхлит ўқитиш жа- раёни билан, муайян таълим мазмуни билан, икки томонлама қонуний алоқани ташкил этади; • талабани у ёки бу фаолиятга ўргатиш уни шу фаолиятга, мақсадга мувофиқ жалб қилиш орқали амалга оширилади; • ў қитиш мақсади ва олий ўқув юрти таълим мазмуни, ўқитиш методлари ва шакллари ўртасида қонуний боғлиқлик мавжуд; • ўқув жараёни талаба мақсадларининг ўқитувчи мақсадларига мувофиқ келгани тақдиридагина давом етади. Бунда ўқитувчи фаолияти ўзлаштирилиши лозим бўлган мазмунга мос бўлиши шарт; • таълим мазмунининг ўзлаштирилиш сурати ва мустаҳкамлиги ўқитувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ўқув фаолиятига талабаларнинг билишга бўлган қизиқишини та ъминлаш билан пропорционалдир; • ўқитиш ва ривожлантиришнинг муваффақиятлилиги ва тезлиги талабани у ўзлаштириши мумкин бўлган ўқув-билиш жараёнига жалб қилинишига боғлиқ; • англаб олинган ўқув материали мазмунининг мустаҳкамлиги ушбу мазмунни доимо тўлиқ ва қисман такрорлашдан ҳамда, уни аввал ўзлаштирилган билим- лар тизимига киритишдан кўра муҳимдир. Ўқув жараёни қонуниятларини асослаш йўли билан қўлга киритилган назарий билимлар ўқув жараёнини келгусидаги такомиллашишига хизмат қилиши лозим. Бунинг учун эса ўқитишнинг илмий тавсифидан уни лойиҳалашга, яъни наза- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling