Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

мал назариясини белгилаб берди. Таълим мазмунининг материал назарияси 
айрим манбаларда дидактик материализм ёки қомусийлик (энциклопедия деб 
юритилди. 



Бу назариянинг асосий мақсади фаннинг турли соҳаларидан мумкин қадар кўп 
миқдорда билим беришидир. Бундай қарашни Я.А. Коменский ҳам ёқлаган у 
ўзининг дарслигида ўқувчиларга зарур бўлган барча билимлами жойлаштириш 
учун кўп йиллик ҳаётини бағишлади. Я.А. Коменскийнинг замондоши инглиз 
шоири ва тарихчиси Джон Милтон (1608-1674) ҳам таълим мазмунини шундай 
тушунган. 
 
Формал назария ёки дидактик формализм таълим мазмунини қобилиятлар 
ва билишга бўлган қизиқишни ўстириш воситаси сифатида тушунтиради. Ди-
дактик формализмнинг назарий асосини бир фаолият соҳасида олинган билим ва 
кўникмаларни иккинчисига кўчириш ҳолати ташкил етади. 
Қадимги юнон олими Гераклит дидактик формализм тарафдори бўлган. 
Унингча, "Кўп билим ақл ўргата олмайди". Сисерон ҳам шундай фикрдадир. 
Янги даврга келиб, И.И. Песталосси ҳамда И. Кант фалсафаси неогуманизм 
ғоясига асосланган ҳолда, дидактик формализм назариясини олға суради. 
Уларнинг фикрича, ўқитишнинг бош мақсади "ўқувчининг тўғри фикрлаш ёки 
формал таълими ни кучайтиришдан иборат. Бунга яқин фикрларни А Дистер-
верг ўзининг "Немис ўқитувчиларига қўлланма"сида (1850) ҳам баён қилган эди. 
Таълим мазмуни формал назарияси ўқитувчиларининг хизматлари шунда 
эдики, улар таълим олувчиларнинг қобилияти, билишга қизиқишлари, уларнинг 
диққати, хотираси, тасаввури, тафаккурини ўстириш зарурлигига диққатни 
қаратдилар. Бу назариянинг ожизлиги эса уларнинг таълим дастурларида кўпроқ 
кўргазмали предметлари (тил, математика)нинг акс этганлигида эди. 
Ҳар иккала назария К.Д. Ушинский томонидан қаттиқ танқид қилинди. У 
шундай ёзган еди: "Ақлнинг формал ривожланиши бу муҳим бўлмаган белги, 
чунки ақл ҳақиқий реал билимларда ривожланади" (К.Д. Ушинский, Асарлар 
тўплами. 8-жилд, 661-б.) 
К.Д. Ушинский фикрига, мактаб инсонни билимлар билан бойитиши ва айни 
замонда бу бойликдан фойдаланишни ўргатиши лозим. У дидактик формализм 
ва дидактик материализм бирлиги ғоясини ёқлаб чиқди. 
ХIХ ва ХХ аср оралиғида АҚШда дидактик утилитариан конепсияси пайдо 
бўлди. Бу ғоя америкалик педагог Дж. Дюига тегишлидир. Европада бу йўналиш 
бўйича таниқли немис педагоги Р. Кершенштейн фикр баён қилган. 
Дж. Дюининг айтишича, алоҳида олинган ўқув фанлари мазмуни орасидаги 
алоқаларнинг манбаи таълим олувчиларнинг индивидуал ва ижтимоий фаолияти 
ҳисобланади. Бу фаолият турлари оптимал дастурни ўқув фанларининг кет-
ма-кетлиги ва узвийлиги асосида эмас, балки ўқувчининг эркинлигида, унинг 
тажрибалари билан боғланган хулқининг янги муносабатлари ва типларини 
шакллантириш асосида таъминлайди. 
Дидактик утилитаризм америка мактабларининг ҳам таълим мазмунига, ҳам 
ўқув ишлари методларига кучли таъсир этди. Бунинг натижаси ўлароқ таълим 
олувчиларга максимал даражада эркинлик берилди. Жумладан, мажбурий ва 
факултатив фанлар сифатида ажратилган ўқув фанларини танлаб ўқитишга 
ижозат берилди. Ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларнинг индивидуал талаблари 



(танловлари)га мослаштирилди. 
Полшалик олим В. Окун функционал материализм деб номланувчи таълим 
мазмуни назариясини ишлаб чиқди. Бу назария асосида эса билимнинг фаолият 
билан интеграл алоқаси қоидаси ётар эди. Бу назарияда жамиятнинг таълимга 
қўйиладиган талаблари ва ўқувчиларнинг индивидуал танловлари бирлиги се-
зилиб туради. 
50-
йиллар ўрталарида дастурлаштирилган таълимнинг юзага келиши муно-
сабати билан таълим мазмунининг операционал структуризация назарияси 
ишлаб чиқилди. Бу назария қай тарзда ўқитиш керак деган саволга жавоб бе-
ришга қаратилган. Бу назария тарафдорлари ўқув фанлари мазмуни ва улар 
орасидаги боғланишни синчиклаб таҳлил қилиш зарурлигини уқтирадилар. Бу 
таҳлил программалаштирилаётган матнни олдиндан аниқ ва конкрет белгилаш 
имконини беради. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling