Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақбуллик меъёри
- Педагогик янгилик
- Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва консепция
Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф қилинадиган янгини, янгилик даражаси моҳиятини акс еттиради. Педагог олимлар янгилик- нинг қўлланиш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлақ, чегараланган мутлақ, шартли, субектив даражаларини фарқлайдилар. Мақбуллик меъёри ўқитувчи ва талабанинг натижага еришиш учун сар- фланган куч ва воситаларини билдиради. Натижалилик ўқитувчи фаолиятидаги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради. Педагогик янгилик ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим. Педагогика янгиликни дастлаб айрим ўқитувчиларнинг фао- лиятига олиб киради. Кейинги босқичда - синалгандан ва обектив баҳо олгандан сўнг педагогик янгилик оммавий татбиқ етишга тавсия етилади. В.А.Сластенин ўтказган тадқиқотлар ўқитувчининг инновацион фаолиятга касбий тайёргарлигини аниқлаш имкониятларини беради. Улар қуйидаги тав- сифлардан иборат: • мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари муваффақиятини башорат қилиш; • келгусида қайта ишлаш мақсадида янгиликнинг ўзидаги ва уни татбиқ қилишдаги камчиликлами аниқлаш; • янгиликни бошқа инновациялар билан қиёслаш, улардан самарадорларини танлаб олиш, уларнинг энг аҳамиятли ва пишиқлик даражасини аниқлаш; • янгиликни татбиқ етишнинг муваффақиятлилик даражасини текшириш; • янгиликни татбиқ этадиган ташкилотнинг инновация қобилиятига баҳо бериш. Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва консепция- сини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш, са- марадорликка баҳо бериш кабиларни қамраб олади. Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан белгила- нади. В.А.Сластенин тадқиқотларида ўқитувчининг инновацион фаолиятга бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари белгилаб берилган. Унга қуйидаги хис- латлар тааллуқли: • шахснинг ижодий-мотивасион йўналганлиги. Бу - қизиқувчанлик,ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интилиш; пешқадамликка интилиш;ўзкамолотига интилиш ва бошқалар; • креативлик. Бу — ҳаёлот (фантастлик), фараз; қолиплардан ҳоли бўлиш, таваккал қилиш, танқидий флкрлаш, баҳо бера олиш қобилияти, ўзича 54 мушоҳада юритиш, рефлексия; • касбий фаолиятни баҳолаш. Бу - ижодий фаолият методологиясини егал- лаш қобилияти; педагогик тадқиқот методларини эгаллаш қобилияти; муал- лифлик консепцияси фаолият технологиясини яратиш қобилияти, зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилияти; ижодий фаолиятда ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш қобилияти ва бошқалар; • ўқитувчининг индивидуал қобилияти. Бу - ижодий фаолият сурати; шахснинг ижодий фаолиятдаги иш қобилияти; қатиятлилик, ўзига ишонч; маъсулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини тута билиш ва бошқалар. Инновацион фаолият тадқиқотлари ўқитувчининг инновацион фаолиятга ҳозирлиги меъёрларини белгилашга имкон берди (В.А. Сластенин): • инновацион фолиятга бўлган заруриятни англаш; • ижодий фаолиятга жалб қилинишига шайлик; • шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш; • ижодий муваффақияцизликларни енгишга шайлик; • инновацион фаолиятни ижро етиш учун технологик шайлик даражаси; • инновацион фаолиятнинг касбий мустақилликка та ъсири; • касбий рефлекцияга бўлган қобилият. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling