Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
М.Н.Гнатко креативликни кишининг ижодий имконияти, социал —
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолиятдаги креативлик
М.Н.Гнатко креативликни кишининг ижодий имконияти, социал — ижодий фаолликни намоён қила олиш қобилияти билан шартланган киши индивидларининг қандайдир махсус хислати деб қарайди. Ижод тушунчасини белгилашда у жараён — натижа тавсифидан, креатив- ликни белгилашда еса субект — шартлилик тавсифидан фойдаланади. Ижод мезонлари, унинг психологик механизмлари, ижодий тафаккурнинг ривожланиш техникаси В.А.Кан-Калик, Я.А.Пономарев, С.Ю.Степанов, Т.В.Фролов ва бошқаларнинг ишларида тадқиқ етилган. Д.Б. Богоявленская ишларида ижод таҳлили бирликлари белгилаб берилган. Бундай бирлик сифатида муаллиф интеллектуал фаолликни кўрсатади ҳамда унинг учта босқичини ажратади: • Шахснинг бу босқичига, унга ташқаридан берилган вазифаларни ташаб- буссиз қабул қилиш характерлидир; • интеллектуал фаолликнинг евристик босқичи. Бу босқичда ўз фаолияти таркиби ва тузилмасини таҳлил қилиш давом етади, янгилик очиш оқилона ҳал қилишга имконият берадиган айрим вазифалар қиёсланааи; • интеллектуал фаолликнинг креатив босқичи. Бу босқичда қўлга киритилган емпирик қонунлар келгуси тадқиқотлар учун мақсад бўлиб қолади. 50 Рағбатлантирувчи, самарали ва евристик босқичга қолоқ (экстенсив) ақлий фаолият, креатив босқичга интеллектуал фаолият хосдир. Н.М. Гнатко креативлик механизмларини қуйидаги бўлимларга бўлиб ўрганишни таклиф етади: • потенсиал креативлик; • фаолиятдаги креативлик. Потенциал креативлик Н.М Гнатконинг фикрича, муайян ташқи шароит- ларда фаол креативликка айланишга назарий тайёр шаклда намоён бўладиган индивидиумнинг потенциал жойлашишини англатувчи креатив фаолиятдир. Потенциал креативлик ижоднинг зарурий субектив шартидир. Фаолиятдаги креативлик - фаолиятнинг бирор турида ижодий фаоллик кўрсатувчининг бевосита тайёргарлигини таъминлайдиган фаолиятнинг у ёки бу тури тавсифли потенциал креатив индивидиумнинг индивидуал тавсифлари алоқаларини юзага келтиради. Фаол креативлик ижоднинг енг муҳим субектив шартидир (Н.М.Гнатко). Тадқиқотлар кўрсатадики, потенсиал креативлик, амалга ошириш мумкин бўлган креативликдир. Уни фаолиятдаги креативликка ўтказиш муайян фаолият турини ташувчи (субект) томонидан унинг ўзлаштирилишида туб ўзгартиришлар қилиш орқали амалга ошади. В.А. Сластенин, Н.М.Гнатконинг потенсиал креативликни мунтазам фаоли- ятдаги креативликка тақлид қилиш асосида ўзгартириб бориш ҳақидаги қарашларига қўшилган ҳолда уни тўлдириб, креативлик тақлид қилиш, нусха олиш йўли билан ривожланади ҳамда тақлид қилиш асосидаги ижод, ҳақиқий ижодга олиб келади, деб ҳисоблайдилар. Ўқитувчи фаолиятидаги креативликнинг бир неча босқичларини белгилаш мумкин: Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling