Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Инновация жараёни таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қамраб
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аёвсиз бемаромлик қонунида
- Ниҳоят амалга ошиш қонуни
- Педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонунининг
- Инновациянинг биринчи типи
- Инновациянинг иклднчи типи
Инновация жараёни таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қамраб олган тизимдан иборатдир. Педагогикага оид адабиётларда инновацион жараёни кечишининг 4 та асосий қонунияти фарқланади: • педагогик инновация муҳитининг аёвсиз бемаромлик қонуни; • ниҳоят амалга ошиш қонуни; • қолиплаштириш (стереотиплаштириш) қонуни; • педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонуни; Аёвсиз бемаромлик қонунида педагогик жараён ва ҳодисалар тўғрисидаги яхлит тасаввурлар бузилади, педагогик онг бўлинади, педагогик янгилик баҳоланади ва у янгиликнинг аҳамияти ва қимматини кенг ёяди. Ниҳоят амалга ошиш қонуни янгиликнинг ҳаётийлиги бўлиб, у ерта ё кеч, стихияли ёки онгли равишда амалга ошади. Қолиплаштириш (стереотиплаштириш) қонуни шундан иборатки, унда педагогик инновация фикрлашни бир қолипгатушириш ваамалий ҳаракатга ўтиш тенденсиясигаегабўлади. Бундай ҳолатда педагогик қолип (стереотип) қолоқликка, бошқа янгиликламинг амалга ошиш йўлига тўсиқ бўлишга мажбур бўлади. Педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонунининг моҳияти шундаки, унда янгилик янги шароитларда қайта тикла- нади. Педагогик инновация тадқиқотчилари инновация жараёнининг икки типини фарқлайдилар: Инновациянинг биринчи типи стихияли ўтади, яъни инновацион жараёнда унга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинмайди, уни амалга оширишнинг барча шарт шароитлари тизими, усуллари ва йўлларига онгли муносабат бўлмайди. Инновациянинг иклднчи типи онгли, мақсадга мувофиқ, илмий асосланган фаолият маҳсулидир. Олий мактабдаги инновацион жараёнлар В.А.Сластенин, М.М.Левина, 47 М.Я.Виленский ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган. Олий мактаб инновацион жараёнлари негизида қуйидаги ёндашувларни бел- гилаш мумкин: • маданияцҳунослик жиҳатидан (инсонни билишнинг устувор ривожланиши) ёндашув; • шахсий фаолият жиҳатидан (та ълимдаги янги технологиялар) ёндашув; • кўп субектли (диалогик) ёндашув, яъни касбий тайёргарликни инсонпар- варлаштириш; • индивидуал - ижодий (ўқитувчи ва талабаламинг ўзаро муносабатлари асосида) ёндашув. Олий мактабда инновацион фаолиятнинг субекти ўқитувчи ва унинг шах- сий имконияти ҳисобланади. Бунда ўқитувчи шахсининг ижтимоий-маданий, интеллектуал ва ахлоқий имкониятлари юксак аҳамиятга молик бўлади. С.М.Годниннинг ишларида талабанинг шахсий хислатлари педагогик жа- раённинг субекти сифатида ёритилади. Унга қуйидагиларни киритади: ўқитишнинг ҳозииги ва келгуси босқичлари учун қабул қилинган ўқув - таибия жараёнининг мақсади, вазифаси ва кўрсатмаларини англай билиш; интеллектуал меҳнатнинг ванги тадбирларини егаллаш; мақсадга мувофиқ касбий ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таҳсил олиш, қийинчиликларни аъло даражада енга билиш, ўсиш ва мустаҳкам ўрин егаллашнинг кенгаяётган интеллектуал ва касбий имкониятлари, истиқболлари билан қониқиш, ўзининг социал роли функсиясини бажаришида фаол муносабатда бўлиш ва ҳоказо. Инноватион педагогик жараённинг муҳим унсурлари шахснинг ўз-ўзини бошқариши ва ўзини- ўзи сафарбар қила олиши ҳисобланади. Унинг енг муҳим йўналишларидан билан талабаларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш. Бундай йўналиш талабаларнинг ўқув ишларини фаоллаштириш, уларнинг касбий ихтисослашишини аниқлаб олиш фаоллигини ўз ичига олади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling