44
Олий мактаб ўқитувчисининг инновацион фаолияти,
олий мактаб педагоги-
касининг бош муаммоларидан биридир.
Шу жиҳатдан ушбу бобда олий мактаб ўқитувчиси инновацион фаолиятининг
шаклланиш консепсияси, инновациянинг ижтимоий-маданий ва ҳаёт-фаолияти
аспектлари ҳақида баҳс юритилади.
3.1. Инновацион фаолиятининг назарий омиллари
Инновация (инглизча инноватион) - янгилик киритиш, янгиликдир.
А.И. Пригожин
инновация деганда
муайян ижтимоий бирликка - ташкилот,
аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан тургун унсурлами киритиб борувчи
мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади. Бу инноватор фаолиятидир.
Тадқиқотчилар (АЛ. Пригожин, Б.В. Сазонов, В.С. Толстой, А.Г.Кругликов,
А.С.Ахиезер, Н.П.Степанов ва бошқалар) инновацион жараёнлар таркибий
қисмларини ўрганишнинг икки ёндашувини ажратадилар:
янгиликнинг индиви-
дуал микросатҳи ва алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларни ўзаро та ъсири
микросатҳи.
Do'stlaringiz bilan baham: