Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Ақлий ривожланиш билимларни ўзлаштиришнинг фақат ҳажми ва си-
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
Ақлий ривожланиш билимларни ўзлаштиришнинг фақат ҳажми ва си-
фати эмас, балки фикрлаш жараёни тузилмаси, мантиқий иш юритиш ва ақлий ҳаракатларнинг бойлиги ҳамда уни тўғри қўллаш билан ҳам белги- ланади. Ақлий тарбиянинг умумий шарти кенг қамровли фаолиятдир. Фаоли- ятнинг характери ҳам муҳим аҳамиятга молик. Ўзи асосланадиган илмий асос- ларнинг кенгайиши жараёнида ақлий ривожланиш интенсивлашади. Бунга фаолиятсиз ҳолат ва мақсадсиз вақт ўтказиш зид туради. У интеллектуал ожиз- ликни, қолоқликни юзага келтиради. Ақлий ривожланишнинг асосий жараёнлари Л.С.Вигодский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтев, Н.А.Менчинская, Л.В.Занков, М.А.Данилов, Б.П.Есинов, М.Н.Скаткин тадқиқотларида ёритиб берилган. Уларда ақлий ривожланиш ўрганиш, меҳнат, ўйин, ҳаётий вазиятларда такомиллашиб борувчи тўхтовсиз жараён эканлиги таъкидланади. Ақлий ривожланиш билимларни фаол ўзлаштириш ва ижодий қўллаш жараёнида жуда интенсив юз беради. Ақл ривожланишининг характерли хислатларига қуйидагиларни киритиш мумкин: • атроф-муҳитга фаол муносабатда бўлиш; • (ўзига ма ълум бўлганлар чегарасидан чиқишга интилиши; • назарий ва амалий мақсадларда билимларини ошириш ва уларни ижодий қўллашнинг доимий зарурияти; • кузатувчанлик, ҳодисалар ва фактларнинг энг моҳиятли жиҳатларини ва алоқаларини ажрата олиш қобилияти; • муаммоларни рационал ҳал қилиш учун зарур бўлган вазифалар ва воситалар ўртасидаги алоқаларни таъминловчи ҳаракатлар ва изланишларнинг изчиллиги; 41 • ишдаги аниқлилик ва натижаларни қўлга киритишдаги ишончлиликм та ъминловчи интизомлилик; • ақлий кенглик - бу ақлий фаолият ва хотира ривожи изчиллигига асосланган ҳосила сифатдир; • кенг илмий ахборотларга асосланиш қобилияти; • кенг илмий уфқ, техник ва компютер воситаларидан фойдаланиш малакаси; • реал воқелик жараёнларини тўхтовсиз акс эттирувчи тушунчаларни ўзлаштириш ва фойдаланишга мойиллик; • ақлий фаолиятнинг динамиклиги; • мустақилилик ва ижодий характер. Ривожланган ақлнинг энг олий шакли ижодий тафаккурдир. У инсоннинг билиш босқичи ва обектив воқеликни акс эттириш жараёнининг олий шаклидир. Ижодий тафаккур фаолликнинг ва кишининг мустақил фаолиятининг олий шакли сифатида ижтимоий аҳамият ва бетакрорлик касб этади. У ижодий жавоб талаб қилинадиган масаланинг қўйилиши; муаммони кўра олиши; олдиндан қўйилган гипотеза ва масалани ечиш ва усулларини аниқлаш учун зарур бўлган билимларни сафарбар қилиш; махсус кузатувлар ва експериментлар натижа- сида тугилган фикрларни ифодалашни акс эттиради. 1 Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling