38
дунёқарашнинг шаклланишидир, шунингдек, турли билим соҳалари ва фаоли-
ятнинг ҳар хил турларида ижоднинг ривожланиши ҳам ажралиб туради.
Ўсмирлик даври ҳаётнинг хилма-хил жиҳатларига бўлган ҳиссий ва эмоцио-
нал муносабатларнинг бойлиги ва ранг-баранглиги билан ҳам характерлидир.
В.Г.Криско назариясига кўра, ўсмирлик даври
психик ривожланишининг
асосий йўнаҳшлари қуйидагилардан иборат:
•
атроф-муҳитга эркин, онгли муносабатда бўлиш;
•
бош мия фаолиятининг емоционал - иродавий доирасининг мураккаблашуви;
•
воқеликнинг абстракт-логик тушунилиши;
•
шахс фаолиятини бирин-кетин интеллектуаллаштириш;
•
ижтимоий ва касбий муҳитга мослашиш.
Ўсмирлик даври хусусиятлари таҳлилида фаолиятга алоҳида аҳамият бери-
лади.
Фаолият деб инсоннинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини қондиришга
қаратилган хатти-ҳаракатлари йиғиндисига айтилади.
Психология фаолиятнинг
ўйин, ўрганиш, меҳнат турларини қайд қилади.
Ўйин - шартли вазиятларда ижтимоий тажрибани ўзлаштиришга қаратилган
фаолият тури.
Ўрганиш - бу меҳнат фаолиятини бажариш учун зарур бўлган билим малака
ва кўникмаларни мунтазам эгаллаш жараёнидир.
Меҳнат - инсонларнинг моддий ва маънавий еҳтиёжларини қондирувчи иж-
тимоий фойдали маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдир.
Социологлар фаолиятнинг қуйидаги асосий гуруҳларини ажратадилар:
иж-
тимоий характер, мақсадга мувофиқлик, режалилик, изчиллик.
Ўсмирлик
даври фаолиятининг ижтимоий характери шундаки,
улар бу
даврда жамият тарихий ривожланиши, ижтимоий меҳнат жараёнида эришилган
барча биҳмларни ўзларининг саъй-ҳаракатлари билан ўзлаштирадилар ва тако-
миллаштирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: