Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Ўсмирлик даврида шахснинг шаклланиши
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
2.2.Ўсмирлик даврида шахснинг шаклланиши Социологлар шахсга, умуман, жамиятга аниқ ижтимоий гуруҳга алоқадор ижтимоий аҳамиятга молик хислат ва хусусиятларнинг кўрируши жиҳатидан қараш лозимлигини ўқтирадилар. Ижтимоий муҳит шахснинг асосий ижтимоий функсияларини белгилайди. Ўсмирлик даври ўзига хос ижтимоий гуруҳни ташкил етади. У ҳаёт, меҳнати ва тажрибаларнинг муҳим шарти, ижтимоий хулқ ва психоиогияси, йўналганликнинг и муҳим тизими сифатида тавсиф қилинади. Ўсмирлик жисмоний етуклик давридир. Бу даврда организмнинг тез ўсиши ва ривожланиши тугалланади, жисмоний ривожланишнинг нисбий турғун даври бошланади. Ўсмирлик даврида гавданинг ўсиши секинлашади, сезиларли да- ражада мускул кучлари ва иш қобилияти ошади, кўкрак қафаси кенгаяди, ске- летнинг қотиши тугалланади, тўқималар ва органлар шаклланади ва функсионал ривожланади. Ўсмирлик даврида инсоннинг ҳаёт ва меҳнат фаолияти белгилаб олинади. У мустақил меҳнат фаолиятига эса, тўлақонли қобилиятли психик, ғоявий ва фииқаровий етуклик даражасига еришади. Ўсмирлар ва қизлар шахси ўзлари ўрин егаллай бошлаган жамият, у жамоа, ижтимоий муносабатлар тизимидаги янги муҳит таъсирида қарор топади. Ўсмирлик давридаги асосий фаолият тун ўрганиш, таълим олиш, ишлаб чиқариш меҳнатидир. Бу жараёнда ўсмирлар ва қизларнинг ақлий ривожла- нишида характерли ўзгаришлар юз беради, меҳнат ва ўрганишга бўлган онгли муносабат ҳам ошади, келгусидаги меҳнат фаолиятида олинган билим, малака ва кўникмалар унда тўлақонли қатнашиш учун зарур шартлардан бири деган онг- лилик шаклланади. Ўсмирлик ёши учун қизиқишнинг кенглиги ва турли - туманлиги ҳам харак- терлидир. Билишга бўлган қизиқишлар кенг, барқарор ва шижоатли тус олади. Билиш фаолиятига қаратилган ва у билан боғланган ўқиш, мутолаа қилишга қизиқиш ривожланади, ишда фикрни жамлаш малакаси, мантиқий еслаб и қолишнинг турли усулларидан фойдаланиш шаклланади. Ақлий ишлар харак- тери ўзгаради. Ақлий фаолият нисбатан фаол, мустақил ва ижодий характер олади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling