Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


 Талабанинг ақлий фаолият хусусиятлари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
2.3. Талабанинг ақлий фаолият хусусиятлари 
Педагогика назариясида ақлий тарбия шахсни ҳаётга ва меҳнатга тай-
ёрлашнинг муҳим жиҳати сифатида белгиланади. Унинг моҳияти шундаки, 
интеллектуал фаолиятга қизиқиш уйғотиш, билимлар билан қуролланиш, 
уларни қўлга киритиш ва амалиётда қўллаш методлари, ақлий меҳнат 
маданиятини жорий қилиш орқали ақл ва билиш қобилиятларига 
раҳбарлик қилишдир. 
Педагогика ва психологияга оид тадқиқотларда ақлий тарбия муаммосини
тушуниш бўйича икки муҳим концепсия мавжуд. 
Улардан бин ўқитиш жараёнида кишилар томонидан тўпланган ва бир ти-
зимга келтирилган билимларни эгаллашдан иборатдир. Бу қараш Платон дав-
ридан бошлаб аксарият фалсафа ва педагогика намояндалари томонидан ри-
вожлантирилган (ЯАКоменский, Дж. Локк, И.Ф.Герберт ваб.) Бу консепсия 
намояндалари ақлий тарбияни белгилашда инсониятнинг ижтимоий тажриба-
сига асосландилар. Бу еса сўзсиз бу концепсиянинг ижобий жиҳати еди. Лекин 
бу концепсияда таълим олувчиларнинг имкониятлари, сўровлари, қизиқишлари 
ҳисобга олинган эди. 
Бошқа концепсия тарафдорлари (Ж.Ж.Руссо ва унинг издошлари) боланинг 
ақли ҳаммадан аввал унинг ўз табиий фаолиятида ривожланади деган қоидага 
асосланадилар. Таълим олувчига ишлаш, ҳаракат қилиш, мустақил бўлишга тўла 
имконият яратилиши зарур. Бунда фан иккинчи навбатга суриб қўйилган. Бу 
концепсия ижобий ва салбий жиҳатларга эга. 
Фаол мустақил фаолият жараёнида ақлий тарбия тўғрисидаги ғоя ижобийдир, 
бироқ унга ягона қоида сифатида қарашнинг ўзи етарли эмас. Фанда тўпланган 
ва инсониятнинг тизимга туширилган тажрибаларини инкор этиб бўлмайди. 


40 
Прагматика назарияси тарафдорлари тизимга туширилган билимларни 
ўзлаштириш концепсиясини қаттиқ танқид остига олдилар. Дж.Дюи таъкид-
лайдики, мактабдаги шахс ривожланиши, ҳаёти ва тажрибаси ўрганилиши лозим 
бўлган ва тизимли билимлар доирасини белгилайдиган ўқув дастурларига 
бўйсундирилган, зеро улар ўлик, механик ва формал манбалардир. У «мактаб 
фанлари»нинг анъанавийлигидан воз кечишни таклиф қилади ва ўқитишга 
«суньий жараён» нинг киритилишини талаб қилади. 
Ақлий тарбияни ривожлантириш жараёнида, бу консепсияни бойитишга 
ҳаракат қилинган. К.Д.Ушинский ақлни ҳам формал, ҳам реал ривожлантириш 
мумкин деб ҳисоблайди. 
Демак, турлича ёндошувлар, ақлий ривожланишга бўлган амалдаги муноса-
батлар билан зич алоқада, деб қарашга имконият беради. 
Шахснинг амалдаги муносабатлари деганда унинг табиат, жамият ва жамоа, 
санъатга бўлган муносабати тушунилади. Бу муносабатларда инсониятнинг кўп 
асрлик тажрибасида тўпланган ва тизимга туширилган илм-фанни егаллаш катта 
аҳамиятга моликдир. 
Бунда фақат билимларни егаллашга еришишгина емас, балки уларнинг 
моҳиятига чуқур кириб бориш, уларни егаллаш ҳамда қўллаш методларини 
ўрганиш, билимларни эътиқодга, фикрлаш ва фаолият қуролига айлантириш ҳам 
зарур. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling