36
моий-тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олмайди.
2.Биогенетик ёндашув шахс ривожланишида
организм етилишидаги био-
логик жараёнларни асос қилиб олади. Бу йўналишда З.Фрейд тадқиқотлари аж-
ралиб туради. Унингча, шахс хулқи инсоннинг физиологик, беихтиёр майллари,
ҳаваслари билан боғланган. Е.Кречмер шахс типларини инсоннинг гавда тузи-
лиши хусусиятларидан келтириб чиқаради. С.Холл таъкидлашича еса, шахсри-
вожланиши доира шаклида, яъни йиғинлар, иштиёқлар шаклидаги жамиятнинг
босқичли ривожланишидир.
3. Психогенетик ёндашув на биология ва на муҳит аҳамиятини
инкор ет-
майди, балки психик жараёнларнинг ривожланишини биринчи ўринга қўяди. Бу
ёндашувда психодинамик, когнитив ва персонологик назариялар амал қилади.
Психодинамик йўналиш (Е.Ериксон). Бунда шахс хулқи эмоция, иштиёқ ва
бошқа психиканинг рационал бўлмаган компонентлари орқали тушунтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: