Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
2 БОБ. ТАЛАБА ШАХСИ РИВОЖЛАНИШИ ТАВСИФИ Кадрлар тайёрлаш милий моделининг асосий компонентлари: шахс - узлуксиз таълим - фан - ишлаб чиқариш - давлат ва жамият. Кадрлар тайёрлашнинг бош обекти ва субекти шахсдир. Шахс - таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъраолчиси ва уларни амалга оширувчи. Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов Олий мажлиснинг ХIV сессиясидаги маърузасида жамиятимизни ислоҳ қилишнинг ва қайта қуришнинг устувор йўналишларидан бири «жамиятнинг тобора ма ънавий янгиланиши» деб кўрсатган эди. И.А.Каримов ўз нутқида маънавият ҳақида тўхталар екан, унинг инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват етадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-эътиқодини, иродасини мустаҳкамлайдиган, ижодини уйғотадиган қудратли ботиний кучини эътироф этади. «Маънавият, - деган эди И.А.Каримов, - бу ўзлигини, ўзинингжамиятдаги ўрнини тобора чуқур билишга интилишдир. Бу кишиларнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим савияларини оширишдир. Кишилар, айниқса ёшлар онгида мустаҳкам ахлоқий ва руҳий тушунчалар, инсонпарварлик ва демократик қадриятларни қарор топтиришдир.» Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсоннинг интеллектуал ва маънавий-ахлоқий тарбияси билан узвий боғлиқ равишда узлуксиз таълим ти- зими орқали ҳар томонлама ривожланган шахсни таркиб топтиришни кўзда ту- тади. Шахс таълим хизматларининг истеъмолчиби сифатида давлат томонидан си- фатли таълим ва касбий тайёргарлик олишга кафолатланган. Шахс таълим хизматларининг яратувчиси сифетида тегишли малака дара- 33 жаани олгач, таълим, моддий ишлаб чиқариш, фан, маданият ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади ва унда ўз билимларини ва тажрибасини ўргатишда иштирок этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, олий мактаб олдида нафақат бўлғуси мутахас- сиснинг касбий сифатлари, балки унинг шахсий сифатларини шакллантиришдек бош вазифа туради. Бу вазифа ўзаро алоқада ва яхлитликда ҳал қилиниши ҳамда унинг ҳал қилинишига олий мактабнинг барча ўқув-тарбия жараёни бағишланиши лозим. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling