Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Персептив билиш фаолияти - бу фаолиятнинг шундай намунасики, унда 
предмет, воқеа, ҳодиса ва улар ҳақидаги айрим маълумотлар белгилари ва маз-
муни оғзаки ва ёзма нутқ воситасида акс эттилади. Персептив фаолият сезгидан 
бошланади ва тасаввурларни ифодалаш билан якунланади, 
Репродуктив билиш фаолияти — бу фаолият билимларни амалий ва ижодий 
фаолиятда пировард натижада қайта ишлаб чиқиш билан боғлангандир. Билиш 
фаолиятининг бу намунаси билимларни ўзлаштириш, уларни ижодий ишда 
қўллаш ва ўқув фаолиятининг турли усулларини эгаллашни қамраб олади. 
Продуктив билиш фаолияти - у фаолиятнинг шундай намунасики, унда 
турли тоифадаги ижодий вазифалар ҳал қилинишга қаратилган. Продуктив би-
лиш фаолиятининг турларидан бин - евристик фаолиятдир. Эвристик фаолият 
талабаларнинг мустақил ишлари билан бирга амалга оширилади. 
Талабаларда персептив, репродуктив ва продуктив билиш малака, кўникма ва 
қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш учун ўқув жараёнида улар-
нинг ҳар бирига хос бўлган фаолиятнинг шакл ва мазмунини ташкил этиш
уларни ўзаро боғлаш, уларнинг галма-галлигини таъминлаш ва улардан яхлит-
лик ҳолида фойдаланиш зарур. 
Билиш фаоллиги ҳам, фаолият мақсади ҳам, унга эришиш воситаси ҳам унинг, 
натижаси сифатида қаралади. 


31 
"Билиш 
фаоллиги" 
тушунчасида 
мотивация, 
интеллектуал 
ва 
ҳиссий-иродавий компонентлар фарқланади. 
 
Хотима. Талабаларнинг билиш фаолиятини жонлантириш деганда, 
ўқитувчининг талабалар томонидан билимларни егаллаш, малака ва 
кўникмаларни шакллантириш, улардан амалиётда фойдаланишга 
қизиқиш уйғотиш фаоллигини, ижодкорлигини, мустақиллигини ошириш 
мақсадида таълимнинг мазмуни, шакли ва усуллари, метод ва воситала-
рини такомиллаштиришга қаратилган фаолияти тушунилади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling