Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Семинар машғулоти унга якун ясаш билан тугайди
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
Семинар машғулоти унга якун ясаш билан тугайди. Ўқитувчи талабалар
томонидан бажарилган ишлар натижасини баҳолаб у ишда муваффақиятли қатнашганларни алоҳида таъкидлаб ўтади. Шунингдек, айрим камчиликларга йўл қўйганларни ҳам қайд қилади ва ишлаш усулларини келгусида такомил- лаштириш, яъни кейинги машғулотларда қандай вазифалар қўйилишини бел- гилаб беради. Умуман, семинарда талабаларнинг ўз фаолиятларини ташкил етиш малака- ларини жонлантириш қуйидаги босқичларни кўзда тутади: 7. Семинарнинг мақсад ва вазифаларини шакллаҳтириш; 2.Талабаларнинг дастлаб бажарган ишлари натижаларини ўзлари баҳолашлари ва таҳлил қилишларини ташкил этиш; 3. ишни бажариш методикаси билан таништириш; 4. талабалар томонидан амалга оширилган дастлабки ишларнинг бажари- лиш усуллари таҳлилини ташкил этиш; 5. янги мазмундаги ишнинг режасини тузишни ташкил этиш; 6. белгиланган режа асосида ишнинг бажарилишини ташкил этиш; 7. бажарилган иш натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолашни ташкил этиш; 75 8.машғулотга якун ясаш. Таъкидлаш жоизки, кўриб чиқилган семинар типлари талабаларни муаммоли ўқитишга тайёрлаш учун зарур бўлган ва бир қанча педагогик вазифаларни ба- жаришга қаратилган машғулотлар тизимини билдиради. Бундай ўқитиш бево- сита муаммоли типдаги семинарларда амалга оширилиши мумкин. Семинар машғулотининг мавзуси зудлик билан ҳал қилиниши мумкин бўлмаган муаммо шаклида берилиши мумкин. Фикрлаш усулларини ривожлантиришга қаратилган семинар машғулотларига тайёргарлик кўришда ўқитувчи қуйидаги масалаларни қамраб олган ва жиддий ўйланган сценарийсини ишлаб чиқади: • талабаларнинг муаммони ечишда қатнашиши учун етарли бўлган билим- ларини юзага чиқариш қобилиятини ҳамда билимларни юзага чиқариш учун за- рур бўлган вазифаларни тавсифлаш; • талабалардаги билимларни юзага чиқариш асосида муаммога ва муаммони ифодалашга киришиш; • муаммони тўгри ҳал қилишнинг сўнгги хулосаси (қарори) — натижасини шакллантириш; • масалани тўлалигича ечишни та ъминлайдиган муаммони шакллантириш; • муаммо таркибидаги муаммоларгажавоблардан иборат оралиқ хулосаларни шакллантириш; • муаммо таркибидаги муаммоларнинг ечилишида тўғри жавобларни таъминловчи муаммо саволларини шакллантириш. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling