Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
Муаммоли саволлар тизимини ишлаб чиқишда талабаларни ўйлашга
мажбур қилиш ҳамда уларнинг жавоблари еҳтимоли назарда тутилади. Шу би- лан боғлиқ равишда машғулот сценарийси машғулотнинг бирор (еҳтимол кўрилган) вариантини акс эттириши лозим бўлади, унинг реаллиги эса ўқитувчининг талабалардаги бошланғич фикрлаш қобилияти даражаси ҳақидаги қай даражада билимга эга бўлишига боғлиқ. Шу билан бирга, ҳатто яхши ишлаб чиқилган сценарий бўлса-да, семинарнинг боришида аwал ўйланган режадан четга чиқишлар бўлади. Чунки талабаларнинг индивидуал хислатлари, билим- ларининг даражаси ва кенглиги ҳар хил бўлади. Шу туфайли ўқитувчи семи- нарни самарали ўтказиши учун мавзуга мувофиқ материал мазмунини ўзи юксак даражада эгаллаган бўлиши шарт. Семинар аввалида ўқитувчи тайёрлаб келган саволлари ёки вазифаларидан фойдаланган ҳолда, талабаларда семинарда, қатнашиш учун етарли бўлган би- лимларни юзага чиқаради. Билимларни юзага чиқариш, билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича семинарлардаги усуллар асосида, амалга оширилади Сўнг юзага чиқарилган билимлар асосида ўқитувчи машғулотда ҳал қилинадиган муаммони талабаларга билдиради ва уни ифодалаб беради. Аввал бошданоқ қўйилган муаммонинг талабалар томонидан қабул қилинишини таъминлаш учун муам- мони қўйишда уни ечиш учун уриниб кўришни ташкил этиш тавсия етилади. Бу билан ўқитувчи кутилаётган ечимни талабалар билан таҳлил қилади, уларда кўринган қийинчиликларни аниқлайди. Муаммони ечишдаги дастлабки уриниш натижасида талабалар уни енгилгина ечиш мумкин эмаслигини аниқлайдилар. 76 Бунда муаммоли вазият талабалар учун муаммони ечиш усулларининг кейинги изланишини авж олдириш зарурлигининг ички руҳий асосланиши бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчи муаммони ечиш усулларини излашни ташкил етишга ўтар экан, Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling