Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
1. Муайян тоифадаги вазифаларни ечиш методикасини тушуниб олишга
ёрдам берадиган билимлар ўзлаштирилишини назорат қилиш; 2. Ўзлаштирилиш обекти бўлган вазифаларнинг ечилиш методикаси билан танишиш; 3. Конкрет вазифа материаллари асосида cтрганилган методикага мувофиқ равишда талабаларнинг индивидуал фаолиятини ташкил этиш; 4. Типик қийинчиликлар ва улами енгиш йўлларини гуруҳ бўлиб муҳокама қилишни ташкил етишнинг талабалар томонидан бажарилиб бориши ва на- тижаларини таҳлил қилиш, келгусида эгалланиши мумкин бўлган малакаларни такомиллаштириш бўйича вазифа қўйиш. 79 Муаммоли типдаги амалий машғулотларни ташкил етиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1. Муайян тоифадаги вазифаларнинг ечилиш методикасини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган билимларнинг талабалар томонидан ўзлаштирилишини назорат қилиш; 2. ечилиш методикасини ишлаб чиқишни кcтзда тутган янги вазифаларни қўйиш; 3. Қўйилган вазифанинг ечилиш методикасини ишлаб чиқишга қаратилган талабаларнинг фикрлашга уринишларини ташкил етиш; 4. Талабалар ишларининг натижаларини таҳлил қилиш, методикани ишлаб чиқиш жараёнида юзага келган қийинчиликларни гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш, унинг сабаблари ва уни енгиш усулларини аниқлаш. Амалий вазифа ва муаммоларни ечишдаги талабаларнинг умумий фаолиятини ташкил этишнинг самарали шакли тадбиркорлик ўйинларидир. Маълумки, тадбиркорлик ўйинлари талабаларнинг коллектив фаолиятини ташкил этишни билдиради. Бу жараёнда унинг бўлғуси касбий фаолиятининг ашёвий ва ижти- моий мазмуни яратилади. Тадбиркорлик ўйинларининг педагогик самарадорлиги натижаси кўп жиҳатлардан ўйиннинг ссенарийсини ишлаб чиқиш ва унинг тайёрланиш сифати билан белгиланади. Тадбиркорлик ўйинлари талабани амалий тайёрлашнинг педагогик вазифалари тизимини ечишга қаратилган бўлиши лозим. Буларга биринчи навбатда: реал касбий фаолият шароитида қўлланадиган амалий малака ва кўникмаларни шакллантириш; амалий вазиятлар ва шунга мос ҳаракат усул- ларини ишлаб чиқишни таҳлил қиладиган фикрлаш қобилиятларини шакллан- тириш гуруҳ (жамоа) фаолиятида фаол иштирок етишини таъминлайдиган қобилиятларни шакллантириш тааллуқлидир. Ўйиннинг мазмуни ва тузилмаси шундай шаклланиши ва шундай рузилиши керакки, унда шунга мос малака ва қобилиятлар ҳар бир иштирокчида бутун ўйин давомида шакллансин. Ўйиннинг педагогик вазифалари ссенарийда аниқ акс етиши шарт. Ўқув вазиятини моделлаштириш бўйича тадбиркорлик ўйинларини тайёр- лашда мураккаб амалий вазифаларни (муаммоларни) ечишга қаратилган касбий фаолият мазмуни танланади. Бунда мос вазифаларни таҳлил қилиб чиқиш, уни ечишда иштирок етадиган раҳбарлар ва ижрочиларни, уларнинг вазифалари, ўзаро муносабатлари тартиби, вазифани самарали ечишнинг ибтидоси босқичлари ва меъёрлари, унга керак бўладиган техник воситалар, меъёрий, эҳтиёж (справочник), методик ва бошқа манбаларни аниқлаш зарур. Ўқув жараёнини такомиллаштириш методлари муаммоли ўқитиш жараёнида самарадорлиги билан алоҳида аҳамиятга ега. Улардан талаба ижодий шахсни — бўлғуси мутахассисни шакллантириш нуқтаи назардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ўқитишда талабаларнинг билиш мустақиллигини шакл- лантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга ега, чунки у талабаларда билимга бўлган барқарор қизиқишнинг шаклланганлигини, ташаббус ва мустақил фао- лиятнинг мунтазамлигини, муайян ақлий ҳаракатлар ва ақлий сифатлар тизи- 80 мини кўзда тутади. Маълумки, билиш талабаларнинг тушуниши учун бўлган аниқ фан сатҳида бошланар ва бу босқичга унинг ривожланиши, қобилияти мос келиши, табиат жараёнлари ва ҳодисаларининг ички моҳияти ва ҳақиқий мазмунига етиш ва шу тариқа асл илмий билимлар ўзлаштирилар екан, бу ўринда ўқитишнинг фаол, муаммоли-ижодий методларини қўллаш зарур. Вазифа илмий билимларни эгаллаш жараёнида ўз-ўзидан ҳал бўлмайди.ЖЖнинг ечилиши тафаккурни махсус машқ қилдиришга жалб етади. Шу маънода гап ўқув материалини ўрганишнинг муайян образи, ташкилий, педагогик мақсадга мувофиқлиги жа- раёни, фикрлашнинг фаол тараққий етиб бориши, билиш фаоллиги ва талаба- ларнинг мустақиллиги ҳақида боради. Демак, муаммоли ўқитиш бу ўқитишнинг педагогик технологияси бўлиб, ўзининг мазмуни ва тузилмаси бўйича ўқитувчи ва талабанинг ижодий жара- ёнларини синтезлайди. Муаммоли ўқитишда педагогик фаолиятнинг хусусиятлари ўқув ахборотлари мазмунини муаммоли вазифалар ва муаммоли вазиятларга кўчириш орқали мақсадларни ойдинлаштириш жараёнидан иборат бўлади. Ижодий ўқув фаолияти муаммоли ўқитишнинг асосий қоидасини сақлаган ҳолда — маълум даражада ҳаракатларга эркинлик бериш ва бу ҳаракатларни билиш жараёнининг бутун тузилмаси тизимида тартибга тушириш билан бошқарилади. Муаммоли ўқитишдан фойдаланган ҳолдагина талабаларда ўқув муаммолари ва касбий вазифаларини ечишда илмий текшириш жиҳатдан ёндашувни тар- биялаш, мустақил билиш малакаси ва методларини шакллантириш мурнкин. Муаммоли ўқитишни қўллаш, билишни тушунишни шакллантиришга ёрдам беради, педагогик ижод ва касбий маҳоратни ривожлантиришга психологик ва касбий тайёрликни шакллантиради. Муаммоли ўқитиш ўқув ахборотларининг махсус тузилмасини ишлаб чиқишни таққазо қилади. Муаммоли лекция технологияси саволлар, гипотезалар тизими, унинг ечими, назорат ва тузатувларни амалгаошириш тизими орқали мазмунни мунтазам очиб боришни кўзда тутади. Шунингдек, муаммоли лекцияда муаммоли вазият ва уни муаммоли ҳал қиииш тизими ҳам киради. Ўқув жараёнида бундай технологияни жорий қилиш қизиқишни уйғотади, ақлни ривожлантиради, билиш қаршиликларини енгиш учун йўл-йўриқлар беришни талаб қилади. Шу билан бирга мантиқий тадқиқ қилишга йўллайди ва уни босқичлар бўвича ўргатади, тафаккуминг назарий услубларини тарбиялайди. Муаммоли лексияни ўтказишда ўқув ахборотлари тузилмаси шундай тасвир- ланиши мумкин, яъни лекция «Ўзбекистон Республикасида Халқ таълими тараққиётининг ҳозирги замон консепцияси» каби муаммоларга бағишланиши мумкин. Бу лексияни ташкил этишда муаммоли вазият таклифлар бўйича ечи- лиш усулини танлаш, қўйилган муаммо ечими бўйича танланган усулларни муҳокама қилиш, янги ахборотни олиб кириш тарзида яратилади. Муаммоли вазиятни яратиш учун талабаларга икки назарий қоида таклиф етилади: бу халқ таълимини башорат қилиш ва халқ таълими мақсади. Уларга бу 81 муаммолардан бирини танлаш ёки муаммоли вазият аниқлаб бериши лозим бўлган ўзларининг янги назарий қоидасини тузиш таклиф этилади. Кейинги босқичда танланган вазифани муҳокама қилиш ташкил етилади, унинг ҳал қфлиниш жараёни кузатилади, ахборотлар таҳлил қилинади ва тан- ланган ечимнифтг тўғрилиги текшириб кўрилади. Ундан сўнг янги назарий нуқтаи назарни тузишга ўтилади. Муаммоли лекция талабаларнинг фақат тингловчи емас, балки фаол ишти- рокчи бўлишини тақозо қилади. У илмий тафаккур услубини ривожлантиради. Муаммоли вазифалар ўзида операсион-просессуал таркибларни бирлаштиради. Улар ахборот мазмунини янгилаш ва янги билимлар олиш орқали таҳлилга, тушуниш ва изоҳлашга, ўрганилаётган илмий муаммоларни назарий жиҳатдан фикрлашга диққатни жалб қилади. Муаммоли лексия давомидаталабаларда мавжуд бўлган билимлардан фойдаланилади, уларни янги ахборотлар билан боғлиқ равишда янгиланишини амалга оширади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling