Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Муаммоли лексия билиш фаолиятини самарали бошқаришни таъмин-


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Муаммоли лексия билиш фаолиятини самарали бошқаришни таъмин-
лайди. 
Шундай қилиб, муаммоли ўқитиш, ўқув жараёнини ташкил етишнинг шундай 
шаклики, унда ўқитувчи бошчилигида муаммоли вазият ва бу вазиятнинг ечи-
лишидаги талабаларнинг самарали мустақил фаолияти юзага келтирилади. 
Муаммоли ўқитишни ташкил етиш натижасида талабаларда касбий билим, 
малака ва кўникмалар ҳамда фикрлаш қобилиятларини ўстиришнинг ижодий 
имкониятлари юзага келади. 
Муаммоли технологияни амалга ошириш учун қуйидагиларга риоя қилиш 
керак бўлади: 
• 
энг долзарб, аҳамиятли вазифаларни танлаш; 
• 
(ўқув ишларининг барча турларида муаммоли ўқитишнинг ўзига хос хусу-
сиятларини белгилаш; 
• 
муаммоли оъқитишнинг енг мақбул тизимини ишлаб чиқиш, дарслик, ўқув 
ва методик қўлланмалар, тавсияномалар яратиш; 
• 
шахсий ёндашув ва ўқитувчи маҳорати. 
 
4.3. Ўйинли технологиялар 
Ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг асосини талабаларнинг фаол-
лаштирувчи ва жадаллаштирувчи фаолияти ташкил етади. 
Ўйин олимлар тадқиқотларига кўра меҳнат ва ўқиш билан биигаликда фао-
лиятнинг асосий турларидан бин ҳисобланади. 
Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик меха-
низмлари шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда ўз ўрнини барқарор қилиш, 
ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фтиндаментал 
еҳтиёжларига таянади. 
Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган ва-
зиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини 
бошқариши шаклланади ва такомиллашади. 
Д.Н. Узнадзенинг таърифича, ўйин шахсга хос бўлган ички имманент психик 


82 
(
руҳий) хулқ шаклидир. 
Л.С. Вигодский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунёси, ижтимоий буюр-
тмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида таърифлайди. 
А.Н. Леонтев ўйинга шахснинг хаёлотдаги амалга ошириб бўлмайдиган 
қизиқишлари (манфаатлари)ни хаёлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида 
қарайди. 
Психологлар таъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти киши 
ёшига боғлиқ емас, лекин ҳар бир ёшдаги шахс учун ўйин ўзига хос бўлади. 
Ўйинли фаолият муайян функсияларни бажаришга бағишланган бўлади. 
Улар қуйидагилар. 
• 
мафтункорлик; 
• 
коммуникативлик; 
• ўз имкониятларини амалга ошириш; 
• 
даволовчилик; 
• ташхис; 
• миллатлараро мулоқот; 
• ижтимоийлашув. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling