Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


малакаларини такомиллаштириш зарурлигини англаб оладилар


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

малакаларини такомиллаштириш зарурлигини англаб оладилар. Бажа-
рилган ишлар натижаларини баҳолашга аниқлик киритиш мақсадида талаба-
ларнинг намунага жавоб бериш меъёрларини англашига эришиш лозим. Тала-
балар бажаиган иш натижалари белгиланган меъёрлар тизимига мослигига қараб 
баҳоланишга ишонч ҳосил қилишлари керак. Талабалар тавсия етилган меъёр-


74 
лардан фойдаланган ҳолда ўқитувчи раҳбарлигида аwалгига нисбатан яна ҳам 
жиддийроқ равишда бажарилган иш натижаларини баҳолайдилар. Шу тариқа 
талабаларда ўз фаолияти натижаларини назорат қилиш ва баҳолай олиш мала-
каси пойдевори яратилади. Бунда талабаларга ўз ўқув (фақат ўқув бўлмаслиги 
ҳам мумкин) ишларининг натижаларини ялпи ва қисмма-қисм меъёрлар тизи-
мига мос равишда назорат қилиш мумкин " ва лозим еканлигини тушунишлари 
таъминланиши керак. Бу ўз навбатида ўтказилган ишлар натижаларининг қай 
даражада намунага мос ёки мос эмаслигини ва ўз фаолиятини такомиллаштириш 
йўналишларини белгилаб олиш имкониятини беради. 
Ўқитувчи талабалар томонидан бажарилган ишларни баҳолаб бўлгач, уларни 
муайян ишларни самарали бажариш методикаси билан таништиради. Бу мето-
диканинг ҳар бин кутилган натижаларни олиш нуқтаи назардан зарур бўлган, 
асосланган хатти-ҳаракатлар изчиллигини тавсифлашни тақозо қилади. Шу 
методика таркибига кирган ҳар бир хатти-ҳаракатнинг бажарилиш сифатини 
баҳолашга асос бўладиган меъёрлари берилади. 
Ишни бажариш методикаси билимларига ега бўлган талабалар ўқитувчминг 
топшириғига биноан уларнинг изчиллигини, аwал амалга оширилган хат-
ти-ҳаракатларини таҳлил қиладилар ва унинг ишлаб чиқилган методикага 
мувофиқлигини аниқлайдилар. Натижада ҳар бир талаба ўз фаолиятининг са-
марадорлигини ошириш мақсадида зарур бўлган хатти-ҳаракатларни белгилаб 
олади. 
Шундан сўнг талабаларга аввалги семинардагидек, лекин бошқа мазмундаги 
ўқув ишлари топшириғи берилади. Талабалар топшириқни бажариб бўлгач, 
ўқитувчи бажарилган бир неча ишлар намунасидан олинган натижаларни 
гуруҳда муҳокама қилишни ташкил етади. Муҳокамада яъни семинар аввалида 
таклиф этилган баҳолар меъёридан фойдаланилади. Ҳар бир талаба ишидаги 
кучли ва кучсиз ўринларни қайд қилган ҳамда шу меъёрларни қўллаган ҳолда 
ўзи қўлга киритган натижаларни баҳолайди. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling