Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Биринчи сатҳда ўқитувчи ўзи муаммони қўяди, уни шакллантиради ва та-
лабаларни мустақил равишда унинг ечилиш йўлини қидиришга йўналтиради. 
Иккинчи сатҳда ўқитувчи фақат муаммоли вазиятни вужудга келтиради, 
талабалар еса муаммони мустақил шакллантирадилар ва ечадилар. 
Учинчи сатҳ — олий сатҳ бўлиб, унда ўқитувчи шундай қоидани кўзда ту-
тади: муайян муаммони кўрсатиб бермайди, балки унга талабаларни «рўбарў» 
қилади ҳамда уларни мустақил ижодий фаолиятга йўналтиради, уларни 
бошқаради ва натижани баҳолайди. Талабалар еса муаммони мустақил англай-
дилар, уни шакллантирадилар, унинг ечилиш усулларини тадқиқ қиладилар. 
Ўқув муаммосининг қўйилиш жараёнини осонлаштириш учун муайян тар-
тибга риоя қилиш лозим бўлади. ечилиш лозим бўлган ҳамда янги тушунчалар 
билан бевосита боғлиқ бўлган аwалги ўзлаштирилган билимлар доирасини фа-
оллаштирмасдан туриб, муаммони қўйиб бўлмайди. Муаммоли вазифаларни 
ташкил қилишдан олдин талабаларнинг сабаб-оқибат алоқаларини ўмата олиш 
усулларини егаллаганлигига ишонч ҳосил қилиш, талабаларнинг муаммоли ва-
зиятни таҳлил қила олиш даражасини отрганиш шартдир. Шунингдек, ўқитувчи 
талабалар еътиборига фақат улар учун қулай бўлган муаммоларни қўймаслиги 
ҳам мумкин. Шу билан биргаликда муаммонинг ечилиши уни тўғри қўя билишга 
кўп жиҳатдан боғлиқ еканлигини унутмаслик зарур. 
Бу қоидаларни амалга ошириш, аwало ўқув материалининг мазмун хусусияти 
билан боғлиқдир. Унинг таркиби ва тузилмасига қатор талабларни қўйиш 
мумкин. 
Ўқув материали қуйидаги мазмунни қамраб олади: 
• 
янгилик унсурлари (янги тушунчалар, янги белгилар, хусусиятлар, номаълум 
тушунчаларнингжиҳатлари, янги алоқалар, ҳаракатланишнинг янги 
усуллари); 
• фактлар, билиш вазифалари ва масалалари, зиддиятлари кўринишидаги 
материалларни қамраб олган ма ълум ва янги билим ўртасидаги зиддият; 
• 
умумпедагогик ва дидактик тамойилларни ҳисобга олган педагогик наза-
риянинг методологик асослари материалини мантиққа мувофиқ баён қилиш. 
Шуни таъкидлаш лозимки, ўқитиш жараёни фақат «муаммоли» ёки «ному-
аммоли» методлар ёрдамидагина амалга ошмайди, балки унинг самарали бо-
риши учун хилма хил методларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи 
машғулотнинг мақсади, ўқув материалларининг мазмунини тўплаш, аудито-
рияда қатнашган талабаларнинг характери, уларнинг тайёргарлик даражасини 
ҳисобга олган ҳолда уларни тинглаш ҳамда бирини иккинчиси билан боғлашни 
амалга оширади. Шундагина ўқув жараёнининг юқори самарадорлиги таъмин-
ланади. Шунингдек, муаммоли ўқитишнинг самарадорлиги кўп жиҳатлардан 
талабаларнинг ижодий фаолиятига, муаммони ифодалаш ва ечишга бўлган 
тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Уларни ижодий фаолиятга жалб қилишда му-


69 
аммоли бошлаш баёнидан аста-секин тадқиқот ишларигача ўтиш тавсия етилади. 
Шунингдек, муаммоли ўқитишнинг барча методлари занжирида аста-секин 
оддийдан мураккабга Ўтиш керак бўлади. 
Педагогикага оид адабиётларда талабаларнинг ижодий фаолияти репродуктив, 
қайта ишлаб чиқиш методларини шакллантирмасдан аwал амалда бўла олмас-
лиги таъкидланади. Агар ўрганилаётган курснинг (бўлим, мавзунинг) моҳиятини, 
улардан фойдаланишнинг зарур методик материаллари ва қоидаларини талаба-
лар билмаса ва англамаса, ўқитувчи уларнинг ижодий фаолиятини ташкил эта 
олмайди. 
Демак, муаммоли ўқитиш етарли даражада самарали бўлиши учун у яхлит 
ўқув-тарбия жараёнининг узвий қисми бўлиши керак. 
Муаммоли лексиялар ўтказиш жараёнида талабаларда ижодий фаолиятга за-
рур бўлган мотивлар, қимматли йўл-йўриқлар ва йўлланмаларнинг шакллан-
ганлиги муҳим ўрин эгаллайди. 
Таъкидалаш жоизки, ўқув фаолияти мотивларининг доираси жуда кўп мо-
тивлар йиғиндиси бўлса-да, улардан икки гуруҳи белгиловчи ҳисобланади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling