Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
Ижодий метод таълим олувчининг ижодий мустақиллигини тўла амалга
оширади. Унда талаба ўқитувчининг берган вазифасини бажаради, айни вақтда ўзлари ҳам ўқув муаммосини шакллантиради, ўзи мустақил гипотезани ечишга ҳаракат қилади, изланишни амалга оширади ва провард натижага еришади. Шу тариқа ижод методи қўллаш билан талабалар фаолияти, олимларнинг ил- мий-тадқиқот фаолиятига яқинлашади. Ўқитувчи фақат талабаларнинг илмий изланишларига умумий раҳбарлик қилади. Вазифалар еса уларнинг мустақил ўқув-билиш хатти-ҳаракатларининг тўла даврийлигини кўзда тутади: ё таҳлилгача ахборотлар йиғилади ёки ечилишига қадар ўқув муаммоси қўйилади ҳамда ечимлар текшириб кўрилади ва янги билимлар жорий қилинади. 65 Ижодий методдан ўрганилаётган курснинг умумий асосларини қамраб олган енг муҳим мавзулами ўтишда фойдаланиш тавсия етилади. Бу еса бошқа барча материалларнинг тобора онгли ўзлаштирилишига олиб келиши лозим. Шунин- гдек, бундай методда машғулот ўтказиш учун ўқитувчи танланган бўлим ёки мавзу талабаларнинг идрок қилишларига қулай бўлишини назарда тутиши лозим бўлади. Ижодий метод таълим олувчидаги узоқ вақтни ва махсус шароит яратили- шини талаб қилади. Талабаларнинг ижодий ишлари шаклий жиҳатдан ранг-барангдир; Улар маъруза матнини тайёрлаш ва семинарга тайёргарлик кўриш, у ёки бу масала- нинг назарий ҳолатини (адабиётлар билан бирма-бир ишлаш, ҳужжатларни ар- хивда ўрганиш) ўрганиш, кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар тайёрлаш ва бошқалардир. Қисман ижодий метод мураккаб муаммони бўлакларга ажратиб, унинг қулай масалаларини босқичма-босқич аниқлаб олишда қўлланади ва унда ҳал \ қилинган ҳар бир босқич (қадам) масаланинг кейинги босқичини ечишда асос бўлиб хизмат қилади. Бунда талабалар ўқув муммосининг қўйилишида, гипо- тезани тахмин қилиш ва исботлашда фаол қатнашдилар.Уларнинг фаолияти репродуктив ва ижодий унсурларни ўзида қамраб олади. Бунда ўқитишнинг қидирув (изланиш) суҳбати, талабаларнинг жавоблари ва тўлдиришларига қўшимча қилган ҳолда ўқитувчининг баёни, фактларни кузатиш ва умумлаш- тириш усуллари қўлланади. Бу ҳолларда талабаларнинг репродуктив ва қидирув (изланиш) фаолиятининг мувофиқлиги муҳим аҳамият касб етади. Улар бирор босқичдаги ўқув муаммосининг мустақил ҳал қилинишидан то улардан акса- рияти ечилгунга қадар кучли ўзгариб туриши мумкин. Машғулотларда ижодий суҳбатни қўллаш мақсадга мувофиқ топилади. Та- лабалар бундай суҳбат жараёнида ўзларида аввалдан мавжуд бўлган билимлари, ижодий фаолияти тажрибасига асосланган муаммони излайди ва мустақил ра- вишда унинг ечимини топади. Талабалар ўз ташаббуслари билан саволларга жавоб берадилар ёки ўз чиқишларида турли мулоҳазаларни билдирадилар, му- аммонинг ечилишидаги ўз вариантларини илгари сурадилар, ҳодисалар ўртасидаги ранг-баранг алоқаларни қайд қиладилар, баҳслашадилар, бошқаларнинг фикрига танқидий муносабат билдирадилар. Бу жараёнда ўқитувчининг талабаларга ёрдам бериш даражаси, уларнинг машғулотларга тайёргарлик кўриш даражасига боғлиқ бўлади. Ижодий суҳбатга тайёрлашда ўқитувчининг унга ўта маьсулият билан ёндошиши талаб қилинади. Ўқитувчи бундай суҳбатга олдиндан жиддий тайёргарлик кўриши лозим: аввалдан шундай саволлар ўйлаб топиши керакки, улар талабанинг у ёки бу ҳодисанинг моҳиятини ўйлашга мажбур ҳамдасуҳбат йўналиши ва гипотезанинг эҳтимол кўрилган вариантлари ва унинг ечилиш йўлларини башорат қила олсин. Ўқитувчи талабаларнинг умуман муаммони ечиш учун етарли даражада тайёр- гарлик кўриб келмаслигини ҳам кўзда тутиши ва бундай вақтда содда ва му- раккаблаштириб борувчи қўшимча саволларни тайёрлаб қўйиши лозим. Бундай саволлар орқали талабалар ижодий ҳал қилиши шарт бўлган вазифаларни қисмларга ажратиш ҳам зарур бўлади, яъни муаммо кичик муаммоларга 66 бўлинади ва муаммоли вазифа ечилади. Ўқитувчи бундай вазиятда вазхнинли- гини сақлаши, талабаларга тезроқ ёрдам бериш, камчилигини тузатиш ва янглиш фикр билдирганларга танбеҳ беришга шошилмаслиги, балки қўшимча саволлар билан ўзларининг хатосини англашга ва тўғри қарор қабул қилишга еришиши мақсадга мувофиқдир. Ижодий суҳбат давомида камроқ тайёргарлик кўрган, жонли фикр олишув- ларда, шунингдек, индамасликни хуш кўрадиган талабаларга алоҳида ахамият бериш лозим. Бундай талабаларнинг ҳулқларини кўзда тутган ҳолда улардан ҳам «садо чиқиши»га еришиш мақсадида улар учун ҳам аwалдан саволлар тайёрлаб қўйиш маъ қул бўлади. Ижодий характердаги суҳбат ўқув-тадқиқот ишларининг зарурий босқичи ҳисобланади. Унда талабаламинг ўзида тадқиқот ишлари унсурлари мавжуд бўлган қисман-ижодий фаолиятнинг бажарилишини талаб қиладиган муаммоли характердаги мантиқий масалалар диққатни жалб қилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling