Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Ўқув муаммосининг муҳим белгилари қуйидагилар


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Ўқув муаммосининг муҳим белгилари қуйидагилар: 
• 
янги билимларни шакллантиришга олиб келадиган 
номаълумнинг қўйилиши; 
• 
талабаларда пота ълумни топиш йўлида изланишни амалга ошириш учун 
зарур бўлган муайян билим заҳирасининг бўлиши. 
Ўқув муаммосини ечиш жараёнида талабалар ақлий фаолиятининг муҳим 
босқичи унинг ечилиш усулини ўйлаб топиш ёки гипотезақўйиш ҳамда гипоте-
зани асослашдир. 
Ўқув муаммоси муаммоли саволлар билан изчил ривожлантириб бори-
лади ва бунда ҳар бир савол унинг ҳал қилинишида бир босқич бўлиб хизмат 
қилади. 
Муаммонинг таркибий қисмлари, маълум ва номаълумнинг ўзаро муносабати 
характери билимга бўлган еҳтиёжни келтириб чиқаради ва фаол билишга бўлган 
изланишга ундайди. 
Таъкидлаш жоизки, муаммоли ўқитишнинг зарурий шарти талабаларда 
ҳақиқатни ва унинг натижасини излаш жараёнига бўлган ижобий муноса-
батни вужудга келтириш ҳисобланади. 
Талабаларнинг муаммоли ўқитишдаги ижодий ва қидирув билиш фаолияти 
муаммоли вазият пайдо қилинганда талабалар машғулотда муаммони ифодалаб 
беришидан иборат бўлади, яъни билишдаги қийинчиликларнинг пайдо бўлиши 
моҳиятини (яъни ушбу дамда унга нима маълум бўлса) сўз билан ифодалаб бе-
ради, сўнгра муаммонинг ечилиш усулларини қидиради ва бунда турли 
таҳминларни олға суради, талабалар ҳақиқий деб топган тахминлардан бирини 
фараз сифатида асос қилиб олади ва уни исботлайди. Изланиш муаммо ёки ва-
зифа бажарилгандан сўнг тугалланади. 
Шахс билиш фаолиятининг изланиш даврини махсус схемаларда ифодалаш 
мумкин: муаммоли вазият — ўқув муаммоси — ўқув муаммосини ечиш 
учун изланиш — муаммонинг ечилиши. 
Муаммоли ўқитиш машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишнинг муҳим 
томони шундаки, бунда ўқитувчи унинг ҳам таълимий, ҳам тарбиявий фун-
ксиясини яхши англаб олган бўлиши талаб қилинади. Ўқитувчи ҳеч қачон та-
лабаларга тайёр ҳақиқатни (ечимни) бериши керак эмас, балки уларга билим-
ларни олишга туртки бериши, машғулотларда ва ҳаёт фаолиятларида зарур 
бўлган ахборот, воқеа, вақт ва ҳодисалами онгида қайта ишЖашларига ёрдам 
бериши лозим бўлади. 
Муаммоли ўқитиш билимларни онгли ва мустаҳкам ўзлаштириш, ат-
роф-муҳитга ўзининг фаол муносабатини белгилаб олишда талабалар билиш 
фаолиятини жонлантиришда катта имкониятларга эга. 
Муаммоли ўқитишда ўқитувчи талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил 
етади, шундагина талабалар фанларни таҳлил қилиш асосида мустақил равишда 
интеллектуал машаққатларни ҳал қилиш, хулоса чиқариш ва умумлаштириш
қонуниятларни шакллантириш ҳамда қўлга киритилган билимларни янги вази-
ятга татбиқ этишга интилади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling