Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


 Шахс ривожланишининг умумий қонуниятлари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
2.1. Шахс ривожланишининг умумий қонуниятлари 
 
Шахс — муайян ижтимоий гуруҳнинг вакили бўлган, бирор фаолият 
тури билан шуғулланадиган, атроф-муҳитга онгли муносабатда бўла ола-
диган, ўзига хос индивидуал — психологик хислатларга ега бўлган конкрет 
инсон. 
 
Шахснинг психологик хислатларига қуйидагилар тааллуқли: характер,
темперамент, қобилият, кучли ҳиссиётлари ва мотивлари, шунингдек, психик 
жараёнларнинг кечиш хусусиятлари йиғиндиси (мажмуи). 
Ҳар бир кишидаги бу такрорланмас индивидуал хислатлар тўплами (мажмуи) 
ундаги барқарор яхлитликни вужудга келтиради. Бу яхлитлик шахснинг нисбий 
турғун психологик қиёфаси ва бойлиги сифатида қаралади. У психик ҳолатлар ва 
жараёнларнинг тўхтовсиз ўзгариб туришига қарамасдан сақланиб қолади. 
Шунингдек, шахснинг психик бойлиги шахснинг яшаш шароити ва ижтимоий 
тарбия жараёнларида юз бераётган ўзгаришларнинг оқибати сифатида маълум 
даражада ҳаракатчанлигини ҳамда ўзгарувчанлигини сақлаб қолади. 
Шахс атроф-муҳит, инсонлар билан фаол алоқада бўлиш жараёнида шакл-
ланади. Шахс фаоллигининг манбаи бўлиб инсон шахсий эҳтиёжларининг кўп 
қирралилиги, у ўзи мансуб бўлган жамият, жамоа эҳтиёжлари ҳисобланади. 
Мураккаб ҳосила эҳтиёжларига қизиқиш, мойиллик, дид, кўрсатма, эътиқод, 
истак кирадики, улар йиғиндиси «мотивация доираси»ни, шахснинг 
«йўналганлиги»ни ҳосил қилади. 
Шахс воқеликка бўлган обектив ва субектив муносабатларни ифода қилади. 
Шахс бир бутун ҳолдаги ички шарт-шароитлар йиғиндиси бўлиб, унинг воси-
тасида ташқи таъсирларнинг иникоси юз беради. 
Шахснинг ривожланиши унинг фаолиятида амалга оширилади. Бу ри-
вожланиш шахсга хос ва унинг учун муҳим ҳисобланган мотивлар тизими билан 
бошқарилади. 
Шахсни ҳаракатга келтирувчи куч тобора кўпайиб борадиган еҳтиёжлар ва 
уларни қаноатлантирадиган реал имкониятлар орасидаги ички зиддиятлар 
ҳисобланади. Эҳтиёжлар эса шахс ривожланишининг омиллари ва натижаси 
сифатида намоён бўлади. 
А.В.Петровскийнинг тадқиқотларида кўрсатилишича, инсон шахсининг ха-
рактерли томонларидан бид унинг индивидуаллигидир. А. В. Петровский шахс 


34 
тузилмасида унга хос бўлган характер, темперамент, психик жараёнларнинг 
кечиш хусусиятлари, фаолиятнинг кучли ҳиссиётлари ва мотивлари йиғиндиси, 
шаклланган қобилиятлари заҳирасидаги билим ва кўникмаларининг бетакрор 
уйғунлиги қайд қилинади. Инсон индивид сифатида жисмоний ва психик мазмун 
касб етади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, инсон психикаси эмоция ва онгга 
бўлинади. 
Онг инсонни дунёни миясида акс еттириши билан уни ҳайвондан фарқлайди. 
Онггина шахснинг ўзлигини ташкил этади. 
Г.К.Селевконинг аниқлашича, шахс умумлаштирилган хилма-хил сифат-

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling