Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Ирсият билан боғланган сифатларни бирлаштирган темперамент сатҳи


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

1.Ирсият билан боғланган сифатларни бирлаштирган темперамент сатҳи. 
Унга шахснинг эҳтиёж ва инстинкт хусусиятлари ҳамда жинсий, ёш, миллий ва 
бошқа сифатларини киритади. 
2.Психик жараёнлар хусусиятлари сатҳи. Бу сатҳ сезги, идрок, хаёл, диққат, 
хотира, тафаккур, ҳиссиёт, ироданинг индивидуал характерини ўз ичига олади. 
Шунингдек, бу сатҳга олимлар тафаккурнинг мантиқий акс этиши: ассоциасия, 
қиёслаш, абстраксиялаш, индуксия, дедукцияларни ҳам киритадилар. 
3.Шахс тажрибаси сатҳи. Бу сатҳ билим, малака, кўникма, одат (қилиқ) каби 
сифатлар билан белгиланади. 
4.Шахснинг йўналганлик сатҳи. Бу шахснинг шундай сифатики, унда ин-
соннинг атроф-муҳитга муносабати аниқланади ва у унинг хулқи асосини таш-
кил этади. Буларга қизиқиш, нуқтаи назар, эътиқод, ижтимоий кўрсатмалар, ўта 
муҳим йўналмалар, ахлоқий-этик тамойиллар ва дунёқараш киради. 
Шахс сифатларининг бу сатҳлари унинг тарқоқлигини билдирмайди. Шахс-
нинг барча сифатлари мураккаб яхлит тизимни ташкил этиб, ўзаро тиғиз 
боғланган, шартланган ҳамда кўпинча улар бир-бирининг ўрнини босади. 
Демак, шахс ташқи ва ички омиллар таъсирида шаклланади ва ривожланади. 
Психолог олимлар ташқи омилларга шахснинг ижтимоий табиати, мукам-
маллиги ва поғоналилигини киритади. 
Шахснинг ижтимоий табиати ижтимоий муносабатлар билан белгиланади: 
ишлаб чиқаришдаги муносабати, моддий бойликни ишлаб чиқариш ва истеъмол 
қилиш ҳамда муайян ижтимоий гуруҳга бўлган сиёсий муносабати. 
Шахснинг бир бутунлиги унинг нормал ва ҳар томонлама ривожланишини 
белгиловчи ташқи таъсирлар мажмуидир. 
Поғоналилик - инсоннинг шахс сифатида маълум даврларда ёш ва ижтимоий 
шаклланиши. 
Шахс ва унинг ривожланиши муаммоси кўплаб психологлар, сосиологлар ва 
педагоглараинг тадқиқот обекти бўлиб келмоқда. Бу тадқиқотлар таҳлили унга 
бўлган бир қатор ёндашувларни келтириб чиқарди: 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling