Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

1.Социогенетик ёндашув шахс ривожланишини жамиятнинг тузилмаси
ижтимоийлашув усуллари, унинг атроф-муҳит билан алоқасидан келиб чиққан 
ҳолда тушунтиради. Бундай ёндашувда ижтимоийлашув, ўрганиш, ижтимоий 
вазифа назариялари амал қилади. 
Ижтимоийлашув назарияси таъкидлайдики, инсон биологик ҳосила сифа-
тида дунёга келиб, ижтимоий шарт - шароитлар таъсиридагина шахс бўлиб 
етишади. 
Ўрганиш назарияси (Е. Торндайк, Б. Скинер ва б.) га кўра шахс ҳаёти, унинг 
муносабатлари, таҳсил кўриш, ўрганишни мустаҳкамлаш, билим ва 
кўникмаларни ўзлаштириш натижасидир. 
Рол бажариш назариясининг мазмуни шундан иборатки, шахсга жамиятда 
муайян ижтимоий рол (барқарор хулқ усуллари тўплами) тайин қилинади. Бу 
рол шахс хулқининг характерини, унинг бошқа инсонларга бўлган муносабатини 
белгилайди. 
Бу назарияларнинг камчилиги шундаки, у инсон ҳаётининг обектив, ижти-


36 
моий-тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олмайди. 
2.Биогенетик ёндашув шахс ривожланишида организм етилишидаги био-
логик жараёнларни асос қилиб олади. Бу йўналишда З.Фрейд тадқиқотлари аж-
ралиб туради. Унингча, шахс хулқи инсоннинг физиологик, беихтиёр майллари, 
ҳаваслари билан боғланган. Е.Кречмер шахс типларини инсоннинг гавда тузи-
лиши хусусиятларидан келтириб чиқаради. С.Холл таъкидлашича еса, шахсри-
вожланиши доира шаклида, яъни йиғинлар, иштиёқлар шаклидаги жамиятнинг 
босқичли ривожланишидир. 
3. Психогенетик ёндашув на биология ва на муҳит аҳамиятини инкор ет-
майди, балки психик жараёнларнинг ривожланишини биринчи ўринга қўяди. Бу 
ёндашувда психодинамик, когнитив ва персонологик назариялар амал қилади. 
Психодинамик йўналиш (Е.Ериксон). Бунда шахс хулқи эмоция, иштиёқ ва 
бошқа психиканинг рационал бўлмаган компонентлари орқали тушунтирилади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling