Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Фикрлаш фаолияти - умумлаштириш ва абстраксиялашнинг олий даража-
сига кўтарилади, ҳодисаларнинг сабабий боғланишлари йўналишини оширади, 
унда аҳволни асослаш ва исботлаш малакаси шаклланади, фикрлашда 
танқидийлик ривожланади. Фикрлаш фаолиятининг ривожланиши назарий та-
факкурнинг шаклланишига, табиат ва жамиятнинг умумий қонунларини би-
лишга, фалсафий категорияларни ўзлаштиришга бўлган қобилиятнинг шаклла-
нишига омил бўлади. 
Ўсмирлик ёшидаги психик ривожланишининг асосий хислатларидан бири 


38 
дунёқарашнинг шаклланишидир, шунингдек, турли билим соҳалари ва фаоли-
ятнинг ҳар хил турларида ижоднинг ривожланиши ҳам ажралиб туради. 
Ўсмирлик даври ҳаётнинг хилма-хил жиҳатларига бўлган ҳиссий ва эмоцио-
нал муносабатларнинг бойлиги ва ранг-баранглиги билан ҳам характерлидир. 
В.Г.Криско назариясига кўра, ўсмирлик даври психик ривожланишининг 
асосий йўнаҳшлари қуйидагилардан иборат: 
• 
атроф-муҳитга эркин, онгли муносабатда бўлиш; 
• 
бош мия фаолиятининг емоционал - иродавий доирасининг мураккаблашуви; 
• 
воқеликнинг абстракт-логик тушунилиши; 
• 
шахс фаолиятини бирин-кетин интеллектуаллаштириш; 
• 
ижтимоий ва касбий муҳитга мослашиш. 
Ўсмирлик даври хусусиятлари таҳлилида фаолиятга алоҳида аҳамият бери-
лади. Фаолият деб инсоннинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини қондиришга 
қаратилган хатти-ҳаракатлари йиғиндисига айтилади. 
Психология фаолиятнинг ўйин, ўрганиш, меҳнат турларини қайд қилади. 
Ўйин - шартли вазиятларда ижтимоий тажрибани ўзлаштиришга қаратилган 
фаолият тури. 
Ўрганиш - бу меҳнат фаолиятини бажариш учун зарур бўлган билим малака 
ва кўникмаларни мунтазам эгаллаш жараёнидир. 
Меҳнат - инсонларнинг моддий ва маънавий еҳтиёжларини қондирувчи иж-
тимоий фойдали маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдир. 
Социологлар фаолиятнинг қуйидаги асосий гуруҳларини ажратадилар: иж-
тимоий характер, мақсадга мувофиқлик, режалилик, изчиллик. 
Ўсмирлик даври фаолиятининг ижтимоий характери шундаки, улар бу 
даврда жамият тарихий ривожланиши, ижтимоий меҳнат жараёнида эришилган 
барча биҳмларни ўзларининг саъй-ҳаракатлари билан ўзлаштирадилар ва тако-
миллаштирадилар. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling