Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги эса ўзининг асосий мақсади, яъни 
касбий билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш учун онгли ва мунтазам инти-
лишни билдиради. 
Фаолиятнинг режалилигида эса барча саъй-ҳаракатлар шундай тизимга эга 
бўладики, унда улар ўзаро боғланган, маълум бир тартибда жойлашган, мувофиқ 
равишда режа асосига қурилган бўлади. 
Фаолиятнинг изчиллиги доимий равишда маълум бир вақт жадвали асосида, 
касбий фаолиятга тайёрлашдан иборатдир. 
Шахс фаолиятида унинг йўналганлиги муҳим ўрин эгаллайди. психолог-
ларнинг аниқлашларича, шахснинг йўналганлиги, бу шундай психик хислатки, 
унда эҳтиёжлар, мотивлар, дунёқараш, йўл-йўриқ, ҳаёт ва фаолият мақсадлари 
ифодаланади. 
.... Шахснинг йўналганлилиги тузилмасидаги талабаларнинг асосий 
эҳтиёжлари , касбий малака ва кўникмаларни эгаллаш билан характерланади.
Ўсмирлик даври эҳтиёжлари доим ўсиб бориш характерига эга. Улар нафақат 
ўқув фаолиятини, балки маънавий ва моддий ҳаётни қамраб олади. Бундан келиб 


39 
чиқадиган зиддиятлар талаба шахсининг ҳаракатга келтирувчи кучлари бўлиб 
хизмат қилади. 
Мотивлар - бу ички кучлар бўлиб, эҳтиёжлар билан боғланган ва у шахсни 
белгили фаолиятга ундайди. 
Ўсмирлик даврининг йўл-йўриқлари у ёки бу фаолият турини амалга оши-
ришнинг ички шайлигидан иборатдир. 
Мақсад шахс учун аҳамиятли бўлган предметлар, ҳодисалар, вазифалар ва 
обектларга этишиш билан характерланади. 
Шахснинг дунёқараши табиат, жамият, инсониятга бўлган эътиқодлари, 
илмий қарашлари асосида юзага келган тизимдир. Дунёқараш шахснинг боти-
ний ҳолати, ҳаёт мақсадлари, қизиқишлари, муносабатлари, тутган мавқелари 
билан белгиланади. 
Демак, ўсмирлик шахснинг шаклланишида муҳим давр ҳисобланади. 
Ўсмирлар ва қизлар ҳаёти ва фаолиятининг янги шароити, уларнинг фаол ўқув 
ижтимоий, меҳнат фаолиятлари бўлғуси мутахассис шахсининг шаклланишида 
ўз таъсирини ўтказади. Назарий билимламинг ошиб, мулоқот доирасининг 
кенгайиб, турмуш тажрибаларининг бойиб бориши эса дунёқарашнинг шакл-
ланишига таъсир этади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling