Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Когнитив назария вакиллари (Ж.Пиаже, Д.Келли ва бошқалар) шахс психи-
касининг интеллектуал - билиш доираси хусусиятларига суянадилар. 
Персонологик йўналиш вакиллари эса шахс ривожланишига яхлит ҳолда 
қарайдилар (Е.Шпрангер, А.Маслау ва б.). Бу борада Б.Г.Ананев, 
К.А.Абулханова, А.Н Леонтев, А.В.Петровский, В.В.Мясишев, К.К.Платонов, 
Д.Н.Узнадзе, Д.И.Фелдштейн ишлари эътиборлидир. 
Б.Г.Ананев шахсга 4 томон бирлиги нуқтаи назардан қарайди: 1) инсонга 
биологик тур сифатида; 2) индивид сифатида онтогенез ва инсоннинг ҳаёт ёди; 
3) инсонга шахс сифатида; 4) инсонга инсониятнинг бир қисми сифатида 
К.А.Абулханова шахсни ҳаёт йўли субекти ва фаолият субекти сифатида та-
саввур қилади. Унинг ривожланиши асосида: (ташаббус, маъсулият), ташкилий 
вақтга нисбатан қобилият, ижтимоий тафаккур каби сифатлар ётишини 
таъкидлайди. 
А.Н.Леонтев ва А.В.ПетровскийИар бу ёндашувга биноан ҳар қандай пси-
хик ҳодисаларни тушунтиришда, шахс ички шароитларнинг бир бутун тизими 
сифатида гавдаланади, деб ҳисоблайдилар. Бинобарин, унинг воситасида барча 
ташқи таъсирлар акс етади ва бу еса шахсда умумийлик ҳамда туиғунликнинг 
ҳар хил компонентлари ўлчовларини фарқлаш имконини яратади. 
В.В. Мясишчев шахс ядросини инсоннинг атроф - муҳитни онгида акс этти-
риш орқали шаклланадиган ташқи олам ва ўзига бўлган муносабатлар тизими 
деб тушунади. 
К.К. Платонов фикрича еса, шахснинг динамик функционал тузилмаси 
йўналганлик, тажриба, психик жараёнлар ва унинг биопсихологик хусусиятла-
ридан иборатдир. 
Д.Н. Узнадзе шахсни мотивлари ва хулқи англанмас характердаги бир бутун 
ва манавий тузилма, тушунилмаслиги мумкин бўлган хислат деб қарайди. 
Д.Н.Узнадзе мақсадга мувофиқ фаоллиги жараёнида шахс психикасининг 
шаклланиши ва ривожланишини ёритиб берувчи умумпсихологик концепсияси 
сифатида кўрсатиш назариясига асос солган. 
Д.И.Фелдштейн фикрига кўра, онтогенезда шахс ижтимоий етукликнинг 
турли босқичларини босиб ўтиш жараёнида ривожланади. Унинг шаклланишида 
ижтимоий аҳамият касб этган фаолият бош омил бўлиб ҳисобланади. 


37 
Демак, шахс фаол ва онгли мавжудот сифатида белгиланади. У фақат ижти-
моий муносабатлар обекти эмас, балки субекти ҳамдир. Шахс ишлаб чиқариш ва 
моддий манфаатларни қабул қилиш жараёнида шаклланади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling