Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Муаммоли лекция билиш фаолиятини самарали бошқаришни таъмин-
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
Муаммоли лекция билиш фаолиятини самарали бошқаришни таъмин-
лайди. Шундай қилиб, муаммоли ўқитиш, ўқув жараёнини ташкил етишнинг шундай шаклики, унда ўқитувчи бошчилигида муаммоли вазият ва бу вазиятнинг ечи- лишидаги талабаларнинг самарали мустақил фаолияти юзага келтирилади. Муаммоли ўқитишни ташкил етиш натижасида талабаларда касбий билим, малака ва кўникмалар ҳамда фикрлаш қобилиятларини ўстиришнинг ижодий имкониятлари юзага келади. Муаммоли технологияни амалга ошириш учун қуйидагиларга риоя қилиш керак бўлади: • энг долзарб, аҳамиятли вазифаларни танлаш; • ўқув ишларининг барча турларида муаммоли ўқитишнинг ўзига хос хусуси- ятларини белгилаш; • муаммоли саволни қўйиш; • қўйилган саволларга жавоб топиш ва асослаш бўйича талабаларнинг фикрлашга уринишларини ташкил этиш; • жавобларнинг танқидий таҳлилини ташкил етиш, уларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини аниқлаш; • келишилган мавқе (позиция)ни ишлаб чиқиш — энг тўғри жавобни конст- руксиялаш мақсадида жавобларни ўзаро қиёс қилишни ташкил этиш. • кейинги муаммоли саволни қўйишга ўтиш. Ўқитувчи ташкил этган бундай мужассамланган ҳаракатларни бажариш жа- раёнида талабаларнинг тафаккурларида ривожланиш юз беради. Талабаларга муаммоли саволлар қўйишда муаммоли саволларнинг узлук- сизлигини, уларнинг бажарган ижодий иш натижалари билан алоқасини таъминлаш зарур. Умуман, талабаларнинг фикрлаш қобилиятларини ўстиришга бағишланган семинар қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1. Ўқув муаммосини ечиш бўйича ижодий фаолиятда фаол иштирок етиш учун зарур бўлган билимларни юзага чиқариш; 78 2. Муаммога киришиш ва уни ифодалаш; 3. Талабаларнинг аввал егалланган билимлари негизида муаммони ечишга уринишни ташкил этиш; 4. Муаммони ечиш бўйича талабаларнинг кенг ижодий фаолиятини ташкил етиш (муаммони ва муаммоли саволни қўйиш, муаммоли саволга жавоб то- пишни ташкил етиш, оралиқ ва якуний хулосаларни ифодалаш); 5. Машғулотга якун ясаш. Муаммоли ўқитиш шароитидаги ўқув жараёнининг мустаҳкам асоси талаба- ларни мустақил фикрлашга мунтазам тайёрлаш, шахсий фазилат сифатида улардаги баҳоланадиган мустақилликни шакллантириш ва ривожлантириш ҳисобланади. Бу ўқитишдаги мустақил ишнинг алоҳида муҳим аҳамияти, уни ўқув юрти педагогик тизими марказига қўйилишининг қонунийлиги, унинг ўз тизими бўлиши заруриятини ташкил етиш демакдир. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, бу масала ҳанузгача амалиётда тўла ҳал қилинган эмас. Амалий машғулотлар бир неча босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда би- лимлар назорат қилинадики, уларнинг мавжудлиги машғулотларда ишлаб чиқиладиган вазифаларнинг ечилиш методикасини тушунишга ёрдам беради. Ўқитувчи билимлар ўзлаштирилишининг назоратини ўтказиб бўлгач, талаба- ларни муайян тоифадаги вазифаларни ечиш методикаси билан таништиради. Бу жараёнда ўқитувчи методика таркибига кирадиган барча ҳаракатларни талаба- ларга тушунтириши лозим. Ўрганилган методикага мувофиқ равишда барча ҳаракатларни амалий егаллашни ташкил етиш учун ўқитувчи талабаларга ин- дивидуал топшириқлар беради. Шунингдек, бу топшириқларни бажариш жа- раёнида юзага келган қийинчиликларни ўз вақтида енгиш мақсадида ўқитувчи талабаларга йўл-йўриқлар беради. Бунда ўқитувчининг вазифаси ҳар бир тала- банинг ўз топшириғини онгли равишда бажаришини таъминлашдан иборат бўлади. Топшириқни бажариш якунлангач, ўқитувчи унинг боришини ва талабалар ишлари натижаларини таҳлил қилади, гуруҳ билан биргаликдатипик қийинчиликларни муҳокама қилади, уларни енгиш усулларини кўрсатиб беради ва шаклланган малакаларни келгусида такомиллаштириш бўйича вазифалар қўяди. Шундай қилиб, алгоритмик типдаги амалий машғулотларни ўтказиш қуйидаги босқичларни кўзда тутади: Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling