Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
аввало биринчи муаммони ифода қилади, сўнг муаммоли саволларни
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
аввало биринчи муаммони ифода қилади, сўнг муаммоли саволларни
қўяди ва жавобларни муҳокама қилиб, талабаларнинг бу муаммони ечиш усулини излашга, яъни биринчи оралиқ хулосани қидиришга ундайди. Сўнгра сбу табиитда яхлитлигича муаммони ечиш ва хотима хулосаларни ифодалаш билан тугалланиши лозим бўлган кейинги муаммоларнинг ечилиш усулини излашни ташкил этади. Ўқитувчи муаммони қўйишда унинг мазмунини ойдинлаштирувчи муаммоли саволларни беришдан олдин муаммони тўлалигича ечишга уринишни ташкил етилганидек, талабаларнинг муаммо қисмларини ечишга уринишларини ташкил етиши мумкин. Бу уриниш муаммони ечишда иккинчи машаққатни вужудга келтиради. Унинг талабалар томонидан англаб етилиши муаммонинг ечилиш усулини қидиришда фаол иштирок етишининг қўшимча мотиви бўлишига олиб келади. Семинар машғулотинмг энг муҳим босқичи ҳамда унинг ўзаги муаммоли саволга жавоб қидиришни ташкил этиш ҳисобланади. Ўқитувчи муаммоли савол қўйиб, унга жавоб олиши биланоқ тўғри ва нотўғри жавобларни баҳоламаслиги, балки талабалардан саволларга ҳар томонлама кенг жавоб талаб қилиши керак. Агар талаба кутилган муайян жавобни тайинли асослай оҳнаса, бу жавобга хайриҳоҳ бўлган бошқа талабаларни ҳам аниқлаб, уларга биргаликда шу жавобни асослашни таклиф этади. Агар талабалар у ёки бу саволга турли жавоблар таклиф , ўқитувчи талабаларнинг жавобларни қиёслашга қаратилган фикрлашга уринтириши лозим бўлади. Бундай фикрлаш иши мураккаб бўлиб, у барча билдирилган нуқтаи назарларни тушуниш, улар- нинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, тўғри жавобни қидириш мақсадида танқидларни ҳисобга олган ҳолда турли қарашларни ўзаро нисбатлашни кўзда тутади. Шундай қилиб, муаммоли саволга жавоб топишни қидиришни ташкил етиш ўзида мунтазам қўйилган қадамлар модулини бирлаштиради. Улар қуйидагилан ҳал қилиш тизими ҳам киради. Ўқув жараёнида бундай технологияни жорий қилиш қизиқишни уйғотади, ақлни ривожлантиради, билиш қаршиликларини енгиш учун йўл-йўриқлар беришни талаб қилади. Шу билан бирга мантиқий тадқиқ қилишга йўллайди ва уни босқичлар бўйича ўргатади, тафаккурнинг на- зарий услубларини тарбиялайди. Муаммоли лексияни ўтказишда ўқув ахборотлари тузилмаси шундай тасвир- ланиши мумкин, яъни лекция «Ўзбекистон Республикасида Халқ таълими тараққиётининг ҳозирги замон консепсияси» каби муаммоларга бағишланиши мумкин. Бу лекцияни ташкил етишда муаммоли вазият таклифлар бўйича ечи- лиш усулини танлаш, қўйилган муаммо ечими бўйича танланган усулларни муҳокама қилиш, янги ахборотни олиб кириш тарзида яратилади. Муаммоли вазиятни яратиш учун талабаларга икки назарий қоида таклиф 77 етилади: бу халқ таълимини башорат қилиш ва халқ таълими мақсади. Уларга бу муаммолардан бирини танлаш ёки муаммоли вазият аниқлаб бериши лозим бўлган ўзларининг янги назарий қоидасини тузиш таклиф етилади. Кейинги босқичда танланган вазифани муҳокама қилиш ташкил етилади, унинг ҳал қилиниш жараёни кузатилади, ахборотлар таҳлил қилинади ва тан- ланган ечимнинг тўғрилиги текшириб кўрилади. Ундан сўнг янги назарий нуқтаи назарни тузишга ўтилади. Муаммоли лексия талабаларнинг фақат тингловчи эмас, балки фаол ишти- рокчи бўлишини тақозо қилади. У илмий тафаккур услубини ривожлантиради. Муаммоли вазифалар ўзида операцион-процессуал таркибларни бирлаштиради. Улар ахборот мазмунини янгилаш ва янги билимлар олиш орқали таҳлилга, тушуниш ва изоҳлашга, ўрганилаётган илмий муаммоларни назарий жиҳатдан фикрлашга диққатни жалб қилади. Муаммоли лексия давомида талабаларда мавжуд бўлган билимлардан фойдаланилади, уларни янги ахборотлар билан боғлиқ равишда янгиланишини амалга оширади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling