87
лик ўйинларидаги ўз мавқеини аниқлаш.
6. Ўзларидаги бор билим, малака ва кўникмалар асосидаги режа бўйича иш-
ларни бажариш:
•
янги билим ва малакаларни ҳосил қилиш;
•
ўз хатти-ҳаракатлари ва уларнинг натижаларини мунтазам назорат
қилиш.
•
қайд қилинган камчиликлар ва уларнинг сабабларини бартараф қилиш
• белгиланган режаларни (режа олди ишлари ва режадан ташқари) та-
комиллаштириш;
•
якуний натижаларни текшириб кўриш ва тахлил қилиш.
7. Талабалар фаолиятини, уларнинг билими, малакаси, кўникмаларини назо-
рат қилиш ва жорий йўл-йўриқлар бериш.
8. Талабаларнинг тадбиркорлик ўйинларига тайёрлигини аниқлаш мақсадида
уларнинг мустақил ишлари натижаларини текшириб кўриш.
9. Талабаларга тадбиркорлик ўйинларини ўтказиш ва унда қатнашиш бўйича
йўл-йўриқлар бериш, уларни рол ўйнаш бўйича тақсим қилиш,
зарурат
туғилганда ҳар бирига қўшимча йўл-йўриқлар бериш.
10. Олдиндан ишлаб чиқилган сценарий бўйича талабаларнинг тадбиркорлик
ўйинлари.
11. Ўйин иштирокчиларига жорий йўл-йўриқлар бериш.
12. Ўйин иштирокчиларининг ўйин давомида ўзи ўйнаган ролларига баҳо
бериши ҳамда ўз-ўзини назорат қилиши.
13. Тадбиркорлик ўйини натижаларини муҳокама қилиш ва
талабанинг
ўқув-ўйин фаолиятига баҳо бериш.
Шундай қилиб, тадбиркорлик ўйинларидан
янги билимларни егаллаш,
ўтилганларни мустаҳкамлаш, ижодий қобилиятларни ривожлантириш, умумий
малакани шакллантириш каби бир қатор вазифаларни ечишда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: