Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

«Бошловчилар» - ўқитувчи, ишлаб чиқариш мутахассиси; 
«Пешқадамлар» - муҳокама қилинадиган муаммонинг муайян масаласи 
бўйича вазиятни тасаwур қила оладиган маърузачилар; 
«Безакчилар» - пешқадамларнинг маърузалари ва чиқишларини кўргазмали 
тасаwур етишлари ва тушунтиришларини таъминловчи ўйин иштирокчилари. 
«Ассистентлар» пешқадамлар ёрдамчилари бўлиб, улар пешқадамларга ва 
оппонентларга кўргазмали чиқишларига ёрдам берувчи ўйин иштирокчилари. 
«Расмий оппонентлар» - пешқадамларнинг маьрузаси ва бошқа материалар 
бўйича расмий танқидий руҳда чиқиш қилувчилар; 
«Норасмий оппонентлар» - муаммо бўйича гуруҳ бўлиб ёки мустақил ил-
мий-тадқиқот олиб борувчи барча бошқа талабалар - ўйин иштирокчилари; 
«Чалғитувчилар» - корхона ёки илмий муассасада қўшимча салбий ҳодиса, 
фактларни баён қилиш асосида ўйин иштирокчиларининг фаоллигига сабаб 
бўладиган саволлар қўйиши лозим бўлган ўйин иштирокчилари. Корхона ёки 
илмий муассаса мутахассислари, олий ўқув юрти ўқитувчилари, илмий ходим-
лари, аспирант, талабалари бу «вазифа»ни бажаришлари мумкин. 
«Регистраторлар» - мунозараларни ёзиб олувчи ўйин иштирокчилари; 
«Експертлар» - маъ руза муҳокамасидаги чиқишлар ва ечимнинг гуруҳ бўлиб 
қабул қилиниши бўйича обектив баҳо берувчи ўйин иштирокчилари. Бу вази-
фада корхона ва илмий муассаса мутахассислари, олий ўқув юрти ўқитувчилари 
ва илмий ходимлари, аспирант ва талабалар қатнашишлари мурнкин. 
Бундай ўйинларда қуйидаги асосий вазифалар ҳал қилинади: 
• 
бўлгуси мутахассисни ахборотлар алмашишга ўргатиш; 
• 
уларда ўз нуқтаи назарларини асослаш ва ҳимоя қилиш, бошқа кишиларнинг 
ғояларига кириб бора олиш, гуруҳ бўлиб ечим қабул қила олиш малакасини 
шакллантириш. 
Ўйин-мунозаралар бўлғуси мутахассисда илмий-ишлаб чиқариш муаммосини 
қо^а билиш ва ечишга, мустақил фикрлашга, обективликка нисбатан қизиқишни 


91 
шакллантиради ҳамда муаммоларни қўйиш, уни муҳокама қилиш, уларни 
ечишда ўзини тута билиш кўникмаларини ҳосил қилади. 
Ўйин- мунозаралар муайян муаммо бўйича баҳслар ташкил етилишини кўзда 
тутади. 
Баҳс муаммони муҳокама қилиш жараёнидир. Унинг усули еса гуруҳ бўлиб 
тадқиқ қилишдир. Унда ҳар бир иштирокчи ҳамсуҳбати (рақиби)нинг фикрини 
асослаш, уни инкор етиш орқали ҳақиқатни тиклашда ўз монополиясини 
ўрнатади. 
Баҳс мунозара боришининг турли вариантлари мавжуд: 
Эвристик ёндашувда томонлардан бири муаммонинг ечими бўйича ўзининг 
ёндашувини қабул қилишга уринмасдан ишонтириш методи, ички туйғу, соғлом 
ақлдан фойдаланган ҳолда баҳс иштирокчиларини ўзининг нуқтаи назарига 
оғдириб олади. 
Мантиқий ёндашувдаги баҳсга ўта мустаҳкам мантиқий таҳлил ва да-
лил-исботлар характерли бўлиб, унинг воситасида иштирокчилар якуний хуло-
саларга келадилар. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling