Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлил босқичи.
Ўйинга киришиш. Бу босқичда иш режими аниқланади, машғулотнинг бош
мақсади шакллантирилади, муаммони қўйиш ва вазиятни танлаш асосланади. Ўтказиш босқичи. У ўйин жараёнидир. Ўйин бошлангач, ҳеч ким унга ара- лашмайди ва унинг боришини ўзгартира олмайди. Ўйинни фақат уни бошқарувчи тузатиб бориши мумкин. Таҳлил босқичи. Ўйин натижалари муҳокама қилинади ва баҳоланади. Бу босқичда экспертларнинг фикрлари ешитилади. Ўзаро фикр алмашиниб бўлингач, талабалар ўз хатти-ҳаракатлари ва хулосаларини ҳимоя қиладилар. Шундай қилиб, тадбиркорлик ва евристик ўйинлар бўлғуси мутахассиснинг илмий-ижодий тажрибаларини ривожлантириш учун катта имкониятлар ярата- ди. Олий мактаб муаммоларининг тадқиқотчилари қуйидаги тадбиркорлик ва эвристик ўйин турларини фарқлайдилар: 1. Мутахассислар орасида ўз вазифаларини, дастурлар ва ролларини тақсим қилиш асосидаги тадбиркорлик ва эвристик ўйинлар. Бундай му- тахассислар сирасига қуйидагилар киради: • келгусида ишлаш кутилаётган муассасада фаол ижодий ишловчиларни ва улами ишлаб чиқишда, аниқлаш билан банд бўлган «вазифа тадқиқотчилари»; • ижодий гуруҳдаги барча иштирокчиларнингфаоллиги сатҳида шу гуруҳнинг ўзига хос катализаторлик вазифасини бажарувчи «фаоллаштирувчилар»; • илмий муаммонинг ечимига ёрдам берадиган йўллар ва бетакрор фикрлар таклиф қилувчи «ғоялар ишлаб чиқувчи» талабалар; • ғояларнинг тугилишига ва уламинг бошқа ижодий гумҳ аъзолари томонидан идрок қилинишига ёрдам берадиган «резонатор» (тарқатувчи) , талабалар; • муаммони ечишнинг энг мақбул (оптимал) вариантини қайта ишлаб чиқиш ва топиш билан банд бўлган «назоратчи» талабалар. Бундай ўйинларни муайян обектда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Раҳбарлар ва ўқитувчилар олдиндан ролларни белгилаб қўядилар. Масалан, агар ўйин конструкторлик бюросининг тузилмасини ўзлаштиришга қаратилган бўлса, қуйидагилар белгиланади: • «КБ бошлиги»; • «Бош конструктор»; • «Ихтирочи»; • «Оппонент»; 89 • «чизмакаш»; • «текширувчи»; • «маслаҳатчи»; • «назоратчи» ва б. Шундан сўнг қуйидагилар тузиб чиқилади: • ҳар бирининг эгаллайдиган вазифалари ва хатти-ҳаракатлари баҳоси бўйича йўриқнома; • ўйин жараёнининг асосий даврийлиги бўйича дастур ишлаб чиқилади. 90 Ўйин жараёнида тортишиш, мусобақалашиш (баҳс-мунозара юритиш), руҳиятининг бўлишини таъминлаш зарур. Ўйин ўтказиш чоғида «буюртмачи» ролини бажарувчи раҳбар у ёки бу тад- бирларнинг бажарилиш сифатига ва бу тадбирларда рол ижро етган (қатнашган, иштирок етган) талабаларга баҳо беради. Шу баҳолар асосида бутун гуруҳнинг ҳамда алоҳида талабаларнинг рол ижро етиши баҳоси чиқарилади. Бундай ўйинларни ташкил етиш бўлғуси мутахассис қобилиятини диагно- стика қилишни тақозо қилади. Шу мақсадда талабаларни рол ижро етишларини алмаштириб туриш ҳам тавсия етилади. Чунки ҳар бир талаба у ёки бу ролда ўз имкониятларини синаб кўра олсин, яъни «оддий»дан «КБ бошлиғи» даражаси- даги ролларни ижро этишга имконият берилсин. 2. Ижодий фаолиятнинг бирор босқичида муайян стратегия, тактика ва ме- тодларни қўллаш малакасини шакллантиришга қаратилган тадбиркорлик ва рол ўйинлари. Масалан, «Илмий-тадқиқот ишларида маъруза, мунозара» тарзидаги ўйин. Бу ўйиндаги асосий роллар қуйидагича бўлиши мумкин: Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling