Туркистон автоном совет социалистик республикаси


Download 0.7 Mb.
bet5/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1604373
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1917 1991 yillarda ozbekiston tarix

8-илова

ОГПУ (Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси) - СССР Халқ Комиссарлар Кенгаши ҳузурида 1923-1934 йилларда фаолият кўрсатган давлат ҳавфсизлигини қўриқлаш идораси. Кейин НКВД таркибига киритилиб, Давлат ҳавфсизлиги Бош бошқармаси деб ўзгартирилган.


9-илова

Қулоқлар - қишлоқларда ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган деҳқонлар ва ер эгалари шўролар томонидан муштумзўрлар- қулоқлар (русча “кулак”) деб аталганлар.
Қулоқ хўжаликлари - инқилобга қадар қишлоқ хўжалигида ёлланма меҳнатдан фойдаланиб хўжалик юритувчи йирик деҳқон хўжаликлари. Бундай йирик хўжаликлар 1861 йил Россияда крепостной ҳуқуқнинг бекор қилиниши туфайли айниқса тез ривожлана бошлаган эди. Улар қишлоқда ўз хўжаликларини бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда юритувчи ишбилармон-соҳибкорлар бўлишган. Бундай хўжаликларда ёлланиб ишловчи деҳқонлар аксарият ҳолларида ўз меҳнати самарасидан манфаатдор бўлганлар.
Инқилобдан кейин бундай хўжаликлар чор (подшо) ҳукуматининг қишлоқлардаги таянчи ва меҳнаткаш деҳқонларни эзувчи синф сифатида таъқиб остига олиниб, қатағон қилинганлар. 1929 йилдан бошланган жамоалаштириш сиёсати натижасида 30-йилларнинг бошига келиб қулоқ хўжаликлари бутунлай тугатилди.


ЎзССР Халқ Комиссарлари Советининг раислари:

Ф.Хўжаев 1925-1937
А.Каримов 1937
С.Сегизбоев 1937-1938
А.Абдураҳмонов 1938-1946

ЎзССР Министрлар Советининг раис­лари:
А.Абдураҳмонов 1946-1950
А.Мавлонов 1950-1951
Н.Муҳипгдинов 1951-1953; 1954-1955
У.Юсупов 1953-1954
С.Камолов 1955-1957
М.Мирзааҳмедов 1957-1959
О.Алимов 1959-1961
Р.Қурбонов 1961-1971
Н.Худойбердиев 1971-1984
Ғ.Қодиров 1984-1989
М.Мирқосимов 1989-1990

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling